Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор

9 Октябрь, 13:33 • Андижон вилояти, Депутатлик гуруҳи, Сайловчилар билан учрашувлар, Янгиликлар • 62 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор нет

Ўзбекистон “Адолат”  СДП Бўз туман  Кенгаши фаоллари  Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу борада халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларининг сайловчилар орасига чуқур кириб бораётгани, маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаоллари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар самарали бўлмоқда.

Бўз шаҳарчасидаги   “Пиллакор”  маҳалласида ташкил этилган давра суҳбатида амалдаги қонунчилик, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида сўз юритилди. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ҳудудлардаги “Адолат қабулхонаси” мавжуд муаммоларнинг  ечимини топишда аҳолининг энг ишончли институтларидан бирига айланганлиги таъкидланди.

Сафдошларимиз шу куни маҳаладаги 32 хонадонда ҳам бўлиб, пиллакорликлар билан  алоҳида суҳбат олиб борди. Улуғбек кўча 47-хонадонда истиқомат қилувчи Абдувосит Абдуллаевлар хонадонидаги суҳбатда оила Исломбек бу йил Бўз коммунал-қурилиш касб-ҳунар коллежини тамомлагани, ўз мутахассислиги бўйича иш топа олмаётгани аниқланди. Мазкур масала юзасидан туман “Сувоқава”  корхонасига тегишли тартибда ишга жойлаштириш чораси кўрилди.

Ушбу кўчанинг 79-хонадонида яшовчи Оминахон Йўлдошеванинг даволанишга муҳтож. Оиланинг ижтимоий ҳолати сабаб бунинг имкони бўлмаяпти. Бу масала тегишли тартибда ўрганилиб, туман тиббиёт бирлашмасига чиқилди.

— Кўчамиздаги электр симёғочларнинг эскирганлиги бизни қийнаб келарди, — дейди фуқаро Муҳаммадбоқи Исақжонов, — Бу масалада ёрдам сўраб қилган мурожаатимиз эътибордан четда қолмади. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган туман кенгаши депутатлари шу куннинг ўзида бу масалада туман электр тармоқлари корхонасига  чиқдилар. Тез кунда эскирган симёғочлар бетон столбага алмаштириш, тармоқни хонадонлардан чиқариб кўча бўйлаб жойлаштирилишини билдирдилар.

Бир сўз билан айтганда ҳар бир мурожаат ортида инсон бор. Шу сабаб мурожаатларга бўлган эътибор, муаммолар ечими бўзлик адолатчиларга бўлган ишончни оширмоқда.

Акбаржон НАЗАРОВ ,

Ўзбекистон “Адолат”  СДП  Андижон

 вилоят кенгаши матбуот котиби

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор was last modified: Октябрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »