Ҳар бир оила маърифатли бўлсин!

23 Октябрь, 16:55 • Андижон вилояти, Жамият, Янгиликлар • 48 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳар бир оила маърифатли бўлсин! нет

Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими ва Ўзбекистон «Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан “Оилага маърифат улашамиз” шиори остидаги тарғибот лойиҳаси ташкил этилди. Лойиҳа доирасида ташкил этилаётган тадбирларда кам таъминланган ва кўп болали оила фарзандларига турли мавзудаги адабиётлар тарқатилмоқда.

— Президентимиз ўз нутқида биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидладилар, — дейди партиянинг вилоят кенгаши раиси Паттохон Асханов. — Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштирш, жамиятда халқ фаровонлиги ва инсон манфаатларини ҳаётда тўлақонли ўз аксини топишида маърифатпарварлик ҳаракатлари сифатида маҳаллалар билан ҳамкорлик ўрнатмоқдамиз.

Аҳоли вакиллари, айниқса, ёшлар билан ўтказилаётган мулоқотларда Юртбошимиз маърузасининг мазмун-моҳияти, инсон камолоти ва маънавиятининг юксалишида китобнинг ўрни ва аҳамияти, ёшларимизда ёт ғоя ва турли иллатларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш хусусида фикрлар алмашилди.

— Китоб ўқишга жуда қизиқаман, — дейди бир олам қувонч билан Избоскан тумани, Гузар маҳалласида яшовчи Дониёр Илҳомов. — Маънавият ва маърифат маркази ва бир гуруҳ зиёлилар оиламизга ташриф буюришиб кўплаб қизиқарли китоблар совға қилишганидан хурсандман.

Ушбу эзгу ишларга олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, коллеж, академик лицей ҳамда умумтаълим мактаблари мутасаддилари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Зиёлилар, олиму шоирлар вилоятимизнинг чекка ва чегарадош ҳудудларида яшовчи кам таъминланган, кўп болали оилаларга маърифат туҳфалари билан кириб бордилар.

Алимардон АСҚАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши фаоли

Ҳар бир оила маърифатли бўлсин! was last modified: Октябрь 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »