Архив билан боғлиқ муаммолар албатта бартараф этилмоғи зарур

6 Октябрь, 10:24 • Депутат минбари, Навоий вилояти, Янгиликлар • 34 марта кўрилди • Комментариев к записи Архив билан боғлиқ муаммолар албатта бартараф этилмоғи зарур нет

Бугунги кунда пенсия ёшига етган кўплаб фуқароларнинг бир пайтлар ишлаган ишхонасидаги ҳужжатлари йўқолиб кетганлиги сабабли пенсияни расмийлаштириш учун зарур маълумотларни ололмасдан сарсон бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу эса архив ишини янада жонлантириш, иш берувчи корхона, ва муассасаларнинг ходимлар ҳужжатларини сақлаш борасидаги масъулиятини оширишни тақазо этмоқда.

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Навоий шаҳар Кенгашидаги депутатлари иштирокида ўтказиб келинаётган аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда билдирилган, фикрлар, таклифлар, ўртага ташланган масалалар таҳлил қилинганда архив ишлари билан боғлиқ муаммолар етарли эканлиги маълум бўлди. Яъни, мансабдор шахсларнинг эътиборсизлиги туфайли архив ишлари йўлга қўйилмаслиги, хусусий сектор вакилларининг бу соҳани етарли даражада тушунмаслиги оқибатида ҳужжатларни сақлаш талаблари бузилиши кузатилмоқда. Айниқса, бир қатор фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг ходимлар иш фаолиятига оид ҳужжатларини архивга тпширмаслиги боис мазкур ҳужжатларнинг йўқолиб кетиши ва оқибатда фуқаролар пенсияга чиқиш даврида ташкилотма ташкилот юриб, ойлаб ҳужжат йиғишига, уларнинг пенсия олиш ҳуқуқи бузилишига олиб келмоқда.

Юқоридаги камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, бартараф этиш ҳамда партиянинг “Адолат  қонун  устиворлигида” лойиҳасини ҳаётга тадбиқ  этиш мақсадида “Адолат” СДП депутатлари ва Навоий шаҳар хўжалик ҳисобидаги идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлар архиви масъул ходимидан иборат ишчи  гуруҳлар томонидан 10 давлат бошқарув органлари ва 5 хўжалик юритувчи субъектларида ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш, жойларда ушбу соҳада оид қонунчиликка амал қилишнинг аҳволи юзасидан жамоатчилик  назорати тартибида ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар уларнинг аксариятида хужжатларни сақлаш  тартибқоида   ва талабларига деярли  риоя этилмаётганлиги, уларни сақлаш учун алоҳида хона ажратимаганлиги,  архив ишини  тўғри ташкил этиш борасида давлат архив ташкилоти билан  ҳамкорликка  етарли даражада эътибор беримаётганлиги аниқланди.

Бир сўз билан айтганда, баъзи мансабдор шахсларнинг эътиборсизлиги боис архив ишлари  ҳамма жойда  ҳам Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори талаблари даражасида ташкил этиляпти, деб бўлмайди. Айниқса, архив ташкилоти билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги сабабли нафақат хусусий секторда,  балки давлат муассасаларида ҳам масъул ходимлар бу соҳани етарли даражада  тушунмаслиги натижасида ҳужжатларни сақлаш талаблари бузилиш ҳолатларига  йўл қуйилмоқда.  Бундан ташқари, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг  ходимлар  фаолиятига оид хужжатларни архивга топширилмаслиги ушбу хужжатларнинг  йўқолиб кетишига, оқибатда ўнлаб фуқароларнинг пенсияга чиқишида ортиқча оворагарчиликларга идорама идора сарсон  бўлиб,  керакли хужжатларни йиғишларига олиб келмоқда.

“Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ташкилотиҳамда унинг маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари келгусида фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил12 июлда  бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимизҳақиқий демократия  мактабига айланиши,ислоҳотларнинг ташаббускори ва  асосий ижрочисибўлиши керак”  мавзусидагимаърузасида белгиланган  устивор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ташкил қилади. Вилоятимиз ва шаҳримизда ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишида  ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Рустам ҲАЙИТОВ,

халқ депутатлари Навоий  шаҳар

Кенгаши депутати

Архив билан боғлиқ муаммолар албатта бартараф этилмоғи зарур was last modified: Октябрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »