Ҳашар — аҳил элга ярашар

22 Октябрь, 11:53 • Партия ташкилотларида, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 43 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳашар — аҳил элга ярашар нет

Олтин куз фасли бошланди дегунча, чаноқлардаги оппоқ пахталарни кўриб, кишини ҳавасини уйғонади. Қўли қадоқ деҳқон меҳнатининг маҳсули беихтиёр барчани далага, йиғим-теримга чорлайди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Оқдарё туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам  ушбу жараёнда фаол иштирок этиб танти деҳқонларимизга кўмаклашиш учун пахта далаларида ташаббус ва шижоат кўрсатиб, пахта хирмонининг юксалишига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Куни кеча туманда “Пахта — халқим бойлиги” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда пахта йиғим-теримида жонкуярлик кўрсатиб келаётган депутатларимиз Маъруфхон Қорабоев, Нодир Мирзаев, Гулнора Чинниевалар туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Гулнора ЧИННИЕВА,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати:

Бугун истиқлол шарофати билан чекка чекка қишлокларимиз ҳам тобора ўзгариб, кундан-кун чирой очмоқда, ер ўзининг ҳақиқий эгасини топмоқда. Она юртимизда умргузаронлик қилаётган меҳнатсевар ва доно халқимиз бор шижоат, ғайати билан халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда. Куз кунлари бўлганлиги сабабли фермерларимизнинг катта захматлари эвазига етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб териб олишда ёшу-қари бирдек фаоллик кўрсатаётганлиги айниқса қувонарли. Бугун мен ушбу рағбатдан жуда ҳам хурсанд бўлдим, ғайратимга ғайрат қўшилди. Ахир, пахта — миллий бойлигимиз, ризқимиз. Уни нест-нобуд килмай, асраб авайлаб йиғиштириб олиш қайси соҳа вакили бўлмайлик, барчамизнинг бурчимиз.

Фароғат ШАРИПОВА,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

Ҳашар — аҳил элга ярашар was last modified: Октябрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »