Ҳашар — элга ярашар

23 Октябрь, 12:29 • Жамият, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 56 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳашар — элга ярашар нет

Маълумки, бугун юрт аҳлини пилла, ғалла, мева, сабзавотлар билан таъминлаётган деҳқонларимиз саноат хом-ашёси бўлган пахта ҳосилидан ҳам режада кўзланган улкан хирмон яратиш учун шижоат кўрсатиб меҳнат қилишмоқда.  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши фаоллари  ҳам  ана шу мурожаатдан руҳланиб танти миришкорларимизга кўмаклашиш учун пахта далаларида шижоат кўрсатишга бел боғладилар.

Бу йил юртимиз далаларида белгиланган режани қоплайдиган даражада ҳосил етиштирилди. Бироқ, теримдаги кунлик ўсиш шартнома шартларини  қисқа муддатларда бажаришга имконият яратган бир пайтда октябрь ойининг бошидан ҳавонинг салқин келиши барчадан терим суръатини янада жадаллаштиришни талаб этяпти. Ана шулардан келиб чиққан ҳолда  партиямиз фаоллари айни пайтда ўз ўринларини далада деб билиб, пахта хирмонининг юксалишида ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Мўмин РАҲМОНОВ,

халқ депутатлари Термиз тумани Кенгаши депутати:

— Элимизда “Ҳашар –элга ярашар” деган доно нақлнинг фақат бизнинг юртимизда кишиларнинг бир-бирига ғамхўрлиги, зарур ҳолларда мадад қўлини чўза олишлик ифодаси эканлигини фахру ифтихор билан айтишимиз мумкин. Жорий пахта мавсумининг ўзига хослиги шундаки, ижтимоий соҳа вакиллари ҳар йилгидан фарқлироқ пахта йиғим теримига жалб этилмаганлиги қувонарли ҳолдир. Бу эса биздан янада фидоийлик билан меҳнат қилишни ва уюшқоқликни талаб қилади. Айни кунларда партия аъзолари ва фаоллари “Мўмин-Адолат” фермер хўжалиги далаларида миришкорларга кўмаклашишмоқда. Фермер хўжалиги пахтакорлари  мавсум бошидан буён  режада белгиланган 49 тонна ўрнига 55 тонна пахта топшириб  вилоятимизнинг улкан пахта хирмонини яратишда  ўз ҳиссасини  қўшди. Ҳали далаларимизда ҳосил мўл. Воҳамиз аҳлига қилинган мурожаатдан руҳланиб, далаларимиздаги ҳосилни бир мисқолини ҳам нобуд қилдирмасдан йиғиб-териб олишга ҳаракат қиляпмиз.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ҳашар — элга ярашар was last modified: Октябрь 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »