Австрия парламенти учун навбатдан ташқари сайловлар натижаси эълон қилинди

16 Октябрь, 11:45 • Дунё парламентларида, Янгиликлар • 71 марта кўрилди • Комментариев к записи Австрия парламенти учун навбатдан ташқари сайловлар натижаси эълон қилинди нет

Австрия консерватив халқ партияси (OEVP) мамлакат парламенти учун навбатдан ташқари сайловда 31,4 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. Мазкур партияга ташқи ишлар вазири Себастьян Курц раҳбарлик қилмоқда. Иккинчи ўринни эгаллаган Австрия озодлик партияси 27,4 фоизлик натижа кўрсатган. Бу ҳақда республика ички ишлар вазирлиги сайтида хабар қилинмоқда.

Натижаларга муддатидан аввал берилган овозлар киритилмаган.

Энг яхши натижа кўрсатган учликка 26,7 фоиз овоз тўплаган Австрия социал-демократик партияси ҳам кирган.

Шундай бўлса-да, янги парламент таркибидан NEOS либераллари (5 фоиз) ва «Петер Пильц рўйхати» (4,1) аъзолари ҳам ўрин олиши маълум бўлган, аммо бу сафар яшиллар 4 фоизлик тўсиқни ошиб ўта олмагани сабабли депутатлик курсисини эгаллай олишмайди.

Австрия навбатдан ташқари парламент сайловларида сайловчиларнинг 67,6 фоизи, ёки 4,3 миллион киши қатнашган. Ўтган сафарги парламент сайловларида бу рақам 75 фоизга яқин бўлган эди.

Австрия парламенти учун навбатдан ташқари сайловлар натижаси эълон қилинди was last modified: Октябрь 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »