Биогаз ёрдамида олинадиган иссиқлик манбаи ҳаётга татбиқ этилди

14 Октябрь, 15:04 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 72 марта кўрилди • 1 комментарий к записи Биогаз ёрдамида олинадиган иссиқлик манбаи ҳаётга татбиқ этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўзининг сайловолди дастурида  юртимизннинг келажаги инновацион иқтисодиётда дея кўрсатиб ўтган. Модернизацияга асосланган янги иқтисодиёт ва янги технологиялар, инсонга ва ижтимоий соҳага инвестиция киритиш вазифасини қўяди. Буларнинг барчаси фуқароларга янги иш ўринларини топиш, янги касб-ҳунарларни ўрганиш, янги корхоналарни очиш ва кенгайтириш имкониятини беради. Бу борада партиямиз ўзининг “Инновацион фаолият – тараққиёт гарови” лойиҳаси доирасида инновацион фаолиятни янада ривожлантиришдек долзарб вазифани самарали бажарилишини таъминлаш орқали юқори натижаларга эришишни мақсад қилиб олгани барчамизга маълум.

Ана шу мақсадда, инновацион фаолиятни кенгайтириш ҳамда юқори технологияларни ишлаб чиқариш чиқариш Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари ва соҳа вакиллари томонидан йўлган қўйилганини халқ орасига етказишда партиянинг Зангиота тумани Кенгаши ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Куни кеча тумандаги “Соҳибкор” маҳалла фуқаролари йиғинида   “Биогаз – экологик  тоза иссиқлик манбаи” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида туман Кенгаши депутатлари, фаоллари, маҳалла аҳли ҳамда ёшлар иштирок этишди. Тадбирда биогаз ёрдамида олинадиган муқобил энергияни амалиётда қўллашнинг аҳамиятига кенг эътибор қаратилди.

Камолжон Шодиметов, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати:

  • Ҳар бир деҳқон ва фермер хўжалигида катта миқдорда гўнг, ўсимликлар қолдиқлари ва бошқа турли чиқиндилар бўлиши табиий ҳол. Аммо гўнг чиқиндиси атроф-муҳитни ифлослантиради. Янги гўнгнинг далаларга солиниши эса, ерости сувларининг заҳарланишига олиб келади. Замонавий биогаз қурилмалари чорвачилик, маиший чиқиндилардан ва ем-ҳашак қолдиқларидан қимматли органик ўғит ва биогаз (метан) олиш имконини беради. Бу газни иссиқлик олиш учун ёқиш ёки газ генератори ёрдамида электрга айлантириш мумкин. Бугунги аҳоли билан бўлаётган суҳбатда муқобил энергия манбаларининг мана шундай қулайликларини тушинтириш орқали ҳаётга татбиқ қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

Соҳа вакиллари йиғилганларга биогаз орқали олинаётган муқобил энергия билан фермер ва чорвадорлар уйини, фермасини, ҳатто кичик иссиқхоналарни иситишда, газ генератори ёрдамида электр энергияси олишда ҳам фойдаланиш мумкинлигини батафсил тушинтиришди.  Шунингдек, республикамиз шароитида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш борасидаги йирик ечимларни амалда қўллаш, мазкур соҳа учун замонавий ускуналар ва технологияларни  мамлакатимизда ишлаб чиқариш ташкил этилгани ҳақида ҳам маълумотлар беришди.

Янгибой Мустафоқулов, “Адолат” СДП Зангиота тумани Кенгаши раиси:

  • Соҳа мутахассислари мазкур лойиҳа доирасида амалиётга тақдим этаётган ишлари партиямизнинг “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони”, “Адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди дастурини амалга ошириш юзасидан 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар Дастурининг 22-банди ижросини таъминлашда аҳамиятлидир. Шунингдек, табиий чиқиндилар орқали биогазнинг олиниши аҳолига енгиллик яратиш билан бирга, мамлакатимиз иқтисодиётида ҳам ўзининг ижобий самарасини кўрсатмай қолмайди.

Давра суҳбатида иштирокчилар биогаз манбаи бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди. Баҳс-мунозара тарзида кечган тадбир йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

PS: Мазкур тадбир «Ўзбекистон 24» телерадиоканали орқали ҳам ёритилди. Унинг аудио вариантини қуйида тинглашингиз мумкин. 

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Биогаз ёрдамида олинадиган иссиқлик манбаи ҳаётга татбиқ этилди was last modified: Октябрь 14th, 2017 by matbuot

Биогаз ёрдамида олинадиган иссиқлик манбаи ҳаётга татбиқ этилди учун битта шарҳ

  1. sanjar:

    «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби З.Чўлпонованинг мақолаларини доимий равишда кузатиб бораман. Муқобил энергия манбалари тўғрисидаги материали менга жуда ёқди. Инновациянинг яна бир янги лойиҳаси тўғрисида ўзимга хабар ва маълумотлар олдим.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »