Боғишамолда самимий суҳбат

5 Октябрь, 14:41 • Навоий вилояти, Сайловчилар билан учрашувлар, Янгиликлар • 21 марта кўрилди • Комментариев к записи Боғишамолда самимий суҳбат нет

Келажагимиз эгалари бўлган ёшлар таълим-тарбияси ғоят долзарб масаладир. Шу боис уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш доимий эътиборимизда.
Навоий вилоятининг Кармана туманида партия Кенгаши ташаббуси билан ҳудуддаги   «Боғишамол”  маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли, шу жумладан, ота-оналар билан учрашув бўлиб ўтди.

Айтиш мумкинки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Учрашувда мазкур муҳим ҳужжат мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз борди.

Боғишамол аҳли билан учрашувда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни турли оқимлар таъсиридан асраш хусусида сўз юритилди.

Айниқса, уюшмаган, ишсиз ёшлар, профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар, таълим муассасаларида ички назоратга олинган ўқувчилар, чет элларда ишлаб қайтган ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандлари, иқтидорли ёшлар, ёш фермер ва тадбиркорлар билан алоҳида суҳбатлашилди.

Бундай учрашувлар бутун вилоят миқёсида ташкил этилиб, уларга маҳалла аҳолиси ва ёшлар кенг жалб этилмоқда. Бундай учрашувлар кўзланган самара беришига ишонамиз.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Боғишамолда самимий суҳбат was last modified: Октябрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »