Булунғурда “Адолат” билимдонлари аниқланди

11 Октябрь, 11:04 • Кўрик-танлов, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 50 марта кўрилди • Комментариев к записи Булунғурда “Адолат” билимдонлари аниқланди нет

Куни кеча Булунғур туманидаги Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи фаоллар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши ташаббуси билан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Адолат билимдони” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирни туман Кенгаши раиси Н.Мамадиярова кириши сўзи билан очиб берар экан, ушбу кўрик танловни ўтказишдан асосий мақсад, ёш авлод вакилларининг иқтидор ва салоҳиятларини руёбга чиқариш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, сиёсий-ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ёшларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш, шу орқали мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш ҳамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишдан иборат эканлигини таъкидлади.

Танловда тумандаги барча касб-ҳунар коллежларининг интилувчан, иқтидорли, ташаббускор ўқувчиларидан бир нафари иштирок этиб, танлов шартлари асосида ўз билим ва иқтидорларини намоён этди.

Танловнинг биринчи таништирув шартида тумандаги Педагогика ва спорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нигора Бутунбоеванинг чиқиши барчага манзур келган бўлса, иккинчи шарт сиёсий соҳадаги беллашувда Сурайё Мухторова Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, мамлакатимизнинг яқин беш йилликка мўлжалланган Ҳаракатлар стртегияси, партиянинг дастур ва уставига оид барча саволларга батафсил жавоб бериб, иштирокчилар орасида юқори балл тўплашга эришди. Учинчи — “уйга вазифа” шартида ҳам Сурайё Мухторова тайёрлаб келган ведиоролик ҳамда фото альбом томошабинлар ва ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди. Танловда энг юқори балл тўплаган иштирокчи С.Мухтрова ғолиб деб топилди.

Сурайё Мухторова Булунғур миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, танловнинг туман босқичи ғолиби:

Бугунги тадбирда ғолибликни қўлга киритар эканман, беихтиёр, шу юрт фарзанди эканимдан кўнглим фахрга тўлди. Ўзимга бўлган ишонч ортди. Келажакда дизайнер бўлиб, ўз касбимнинг моҳир устаси бўламан, Ватаним корига ярайдиган, халқим чақириғига лаббай деб жавоб қайтарадиган инсон бўламан. Айтинг дўстлар шундай юртни севмай бўладими? Дунёнинг қай бир бурчагида турли низолар, таҳликали вазиятлар рўй бераётган бир вақтда,осмони мусаффао юртимизда биз ёшларнинг таълим олиб, иқдироимизни юзага чиқариш  учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани, доимий эътбор қаратилаётгани бизлар учун фахр.

Тадбир сўнгида барча иштирокчиларга партия туман Кенгашининг диплом ва фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди.

Албатта, партиямиз томонидан ўтказилаётган бу каби кўрик-танловлар иқтидорли, ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Зеро, жамиятда амалга оширилаётган ҳар қандай ислоҳотларнинг самараси ёш авлоднинг қарашларидаги янгиланиш, онг-у тафаккурининг юксалиши, юз бераётган ўзгаришларнинг  ўзининг тақдири ва ҳаётига дахлдор эканлигини ҳис этиши билан белгиланади.

Туроббой РАУПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Булунғур туман Кенгаши мутахассиси

Булунғурда “Адолат” билимдонлари аниқланди was last modified: Октябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »