Булунғурда “Адолат” СДП ташаббуси билан 72 нафар ёш иш билан таъминланди

16 Октябрь, 17:32 • Самарқанд вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 54 марта кўрилди • Комментариев к записи Булунғурда “Адолат” СДП ташаббуси билан 72 нафар ёш иш билан таъминланди нет

Мустақил юртимизда ҳар бир фуқаро ўзи хоҳлаган соҳада меҳнат қилиши, ўзи хоҳлаган соҳа бўйича шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратилган, барча имконият етарли. Мамлакатимизда аҳоли, ёшлар бандлигини таъминлаш масаласи халқ турмуш фаровонлигини оширишнинг муҳим омили, бугунги ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми, устувор йўналишидир. Бу борада айниқса, юртбошимиз ташаббуси билан уюшмаган ёшларга қаратилаётган эътибор, олиб борилаётган улкан ислоҳатлар эътиборга молик.

Яқинда Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши ташаббуси билан туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бошқармаси, туман бандликка кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши  ҳамкорлигида туманидаги Булунғур Саноат касб-ҳунар коллежида тумандаги уюшмаган ёшларни меҳнатга жалб этиш, ўзларига мос иш ўринлари билан таъминланишига эришиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Туроббой Раупов партиянинг туман Кенгаши мутахассиси: Ҳозирги кунида туманимизда икки мингга яқин ишсиз фуқаро бор. Уларни касб, меҳнат ва тадбиркорликка йўналтириш мақсадида туманда мутасадди ташкилотлар томонидан бирмунча ишлар олиб борилмоқда. Партиямиз томонидан ташкил этилган ушбу меҳнат ярмаркасида ҳам айнан шу мақсад мужассам. Иш ўринлари ярмаркасига тумандаги 11 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, жумладан Килдон МФЙдан 62 нафар, Сариқипчоқдан 43 нафар, Сулувқурғон МФЙдан 18 нафар жами 197 нафар уюшмаган ёшлар қамраб олинди, улар тумандаги 20 дан ортиқ корхона ва ташкилотлардан 150 дан ортиқ иш ўринлари билан танишиб чиқдилар.

Жаббаров Аббос Килдон МФЙ фуқароси: Олий ўқув юртини битирганимдан сўнг анча вақтгача иш излаб оввора бўлдим. Қўлингда диплом бўла туриб четга чиқиб ишлаш яхшимас деб ота-онам четга чиқишимга рози бўлишмади. Бугун меҳнат ярмаркасида Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Булунғур туман Кенгашига ишга қабул қилиндим. “Адолат” партиясига раҳмат айтаман, шундай тадбирларни кўпроқ ташкил этишса мен каби бошқа ёшларнинг фойдали бир иш билан машғул бўлиши учун имконият яратилар эди.

Файзиева Фарғот Бешкуви МФЙ фуқароси – мактабда ўқиб юрган кезларим олий ўқув юртига кираман, ўқитувчи бўламан деб орзу қилар эдим. Мактабни тугатгач рўзғор ташвишлари бошланди. Тўғри, мавсумий ишлар бор, лекин бирор бир тайинли ишингиз бўлса яхшида, рўзғорга оро киради. Тумандаги 35-мактабга ишга қабул қилиндим, бундан хурсандман.

Ташкил этилган ярмаркада аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва бандликка кўмаклашувчи бўлими томонидан йўлланмалар берилди. 72 нафар уюшмаган ёшларнинг ўзларига мос иш ўринлари билан таъминланишларига, иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан меҳнат шартномалари имзоланишларига эришилди.

Лола САЙИДОВА,  

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Булунғурда “Адолат” СДП ташаббуси билан 72 нафар ёш иш билан таъминланди was last modified: Октябрь 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »