Дастурий мақсадларимизга мос ҳужжат

11 Октябрь, 16:08 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 63 марта кўрилди • Комментариев к записи Дастурий мақсадларимизга мос ҳужжат нет

Мамлакатимиз тарақкиётида қишлоқ хўжалиги соҳаси муҳим аҳамият касб этади.Кундалик ҳаётимиз, турмушимиз фаровонлиги ер ва ундан унадиган маҳсулотлар билан боғлиқ.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини тараққий эттириш билан боғлиқ қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Айниқса, қишлоқ хўжалигида ер эгаларининг фойда бўлиши, фермерлик ҳаракати, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни изчил давом эттириш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига зарур шарт-шароитлар яратиш, соҳага замонавий инновацион технологияларни жалб қилиш, меҳнат муносабатларини тўғри йўлга қуйиш каби кўпгина эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган  “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бугун қишлоқ хўжалиги соҳаси фидоийлари ҳаётидаги муҳим аҳамиятга эга ҳужжат десак, асло муболаға эмас.

Фармонда белгиланидек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланиш борасидаги масъулиятини ошириш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида, амалдаги қонун ҳужжатларига, шу жумладан Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, соҳанинг ривожлантиришнинг ҳуқуқий механизмларининг янада мустаҳкамланишидан дарак беради. Қонун ҳужжатларидаги бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади.

Айтиш керакки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳаллий Халқ депутатлари Кенгашлари ҳамда Олий Мажлис палаталари томонидан ерлардан самарали фойдаланиш устидан доимий назорат ва мониторинг олиб борилиши келтириб ўтилганлиги, фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашларида, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб бориш тартиби жорий этилаётганлиги самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш имкониятини кенгайтирмоқда. Бу, иккинчи томондан партия ташкилотлари ва депутатлар зиммасидаги масъулиятни янада оширади.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласига ҳам эътибор қаратилиб, фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши ва уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланганлиги, қишлоқ хўжалиги билан қатор, у билан чамбаршас боғлиқ бўлган бошқа соҳаларнинг ҳам тараққий этишига хизмат қилади.

Ушбу вазифаларни самарали амалга оширишда Ўзбекистон «Адолат» СДП вакиллари ҳам оддий томошобин бўлиб қолмайди. Партиямиз сайловолди дастурида устувор вазифа сифатида белгиланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берадиган тузилмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатга кўмаклашиш, оддий қишлоқ меҳнаткашларини самарали ҳимоя қилиш, қишлоқда ижтимоий инфратузилмани ташкил этиш мақсадларини амалга оширишда мазкур қарор дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари

Дастурий мақсадларимизга мос ҳужжат was last modified: Октябрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »