Давра суҳбатида иккита масала муҳокамаси

3 Октябрь, 16:26 • Давра суҳбати, Жамоатчилик муҳокамаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 51 марта кўрилди • Комментариев к записи Давра суҳбатида иккита масала муҳокамаси нет

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси рақобат қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳудудий бўлинмаси иш-режасига асосан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қоракалпоғистон ҳудудий Кенгаши билан ҳамкорликда «Экологик муаммоларни ҳал этишда экожурналистиканинг роли» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда экология мавзусида қалам тербатаётган журналистлар билан қаторда Қорақалпоқ давлат университети Журналистика таълим йўналиши 4-босқич талабалари ва партия фаоллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, юртимизда ва жаҳонда учраётган экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари, экологик маданиятни юксалтириш ва экологик тарбия масалалари тўғрисида материаллар таёрлаш журналистдан кўп изланиш ва воқеа-ҳодисаларга қалб кўзи билан ёндашишни талаб этади.

Атрофимиздаги олам, ҳайвонот дунёси, иқлим ўзгаришлари, табиат билан боғлиқ фанлар тўғрисида етарлича маълумотларга эга бўлмай туриб, улар ҳақида ёзиш ва баҳо бериш анча мушкул.

Айни кунда Қорақалпоғистонда экология мавзусида деярли барча матбуот нашрлари ва радио телевидениеда махсус рукнлар ташкил этилган.

Шу билан бирга, жорий йилдан бошлаб «Табият хабаршысы» ижтимоий-сиёсий, экологик таълим газетасининг ташкил этилиши ҳудудда экожурналистиканинг янада ривожланишига хизмат қилиши аниқ.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракцияси аъзоси Айсанем Бегимова, Ўзбекистон «Адолат» СДП Коракалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси Рауаж Отарбаев, Тележурналист Лаззет Есемуратова, бир қатор экологик мавзудаги мақолалар танлови совриндори, журналист Хурмет Атажанов, Қорақалпоқ давлат университети Журналистика таълим йўналиши 4-босқич талабаси Нурсулув Нурбековалар сўз олиб, бугунги кун экожурналистикаси олдида турган аҳамиятли мавзулар, уларни ёритиш усуллари, экологик маданиятни юксалтиришда халқимизнинг бой фольклор дурдоналаридан экофольклористикадан ўринли фойдаланиш юксак аҳамият касб этади.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фракцияси томонидан “Илмий ва инновациявий фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши муносабати билан ушбу қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Илмий ва инновациявий фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, қабул қилинишига эришиш белгиланган эди.

Ҳақиқатан ҳам бугунги давр инновацион технология ҳамда ишланмаларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши, уларнинг муаллифлари ва буюртмачиларига оид муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Албатта, ушбу масалага Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими, Табиий  фанлар илмий тадқиқот институтининг  кичик илмий ходими, партия фаоли Гўззал Таумуратова томонидан алоҳида қайт этиб ўтиганидек, партия сайловолди дастурида давлат бюджети, корхона ва ташкилотларнинг молиявий қойилмалари, ҳомийлик ва хайрия маблағлари ҳисобидан Инновация жамғармасини тузиш илгари сурилган эди.

Мана ушбу ғоянинг ўз аксини топганлигини қонун лойиҳасининг 36- моддасида кўришимиз мумкин.

Ушбу моддада илмий ва инновациявий фаолиятни қўллаб-қувватлаш фондларини тузиш масаласи аниқ равшан кўрсатиб ўтилган.

Қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатларидан бири унда — инновацион фаолият соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари акс эттирилаётганидир. Шунингдек, унда илм-фан ва инновациялар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича органлар, уларнинг ваколатлари, илмий ҳамда инновациявий фаолият субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам аниқ баён этилган.

Айниқса, илмий ва инновациявий фаолият субъектлари халқаро илмий, илмий-техник ташкилотлар, уюшмалар ва иттифоқларга аъзо бўлиш, чет эл ва халқаро илмий, илмий-техник дастурлар ва лойиҳаларда қатнашиш ҳуқуқига эга эканлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, белгиланган тартибда чет эл юридик ва жисмоний шахслари иштирокидаги инновациявий ташкилотлар ва марказлар тузилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилганлиги, ривожланган давлатлар илмий кенг жамоатчилиги билан ҳам кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйишга, ёш олимларимиз илмий дунёқараши кенгайишига кенг йўл ошмоқда дейди; Қорақалпоқ давлат университети тупроқшунослик кафедраси докторанти Арзигул Кдирбаева.

Тадбир якунида иштирокчилар қонун лойиҳаси муҳокамасида электрон мулоқот тарзида ҳам ўз таклифларини билдиришга келишиб олдилар.

Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Коракалпоғистон худудий Кенгаши матбуот котиби.

Давра суҳбатида иккита масала муҳокамаси was last modified: Октябрь 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »