Демократик давлат қуришнинг энг муҳим шарти — демократик тафаккурни шакллантиришдир

17 Октябрь, 18:15 • Жамият, Навоий вилояти, Янгиликлар • 114 марта кўрилди • Комментариев к записи Демократик давлат қуришнинг энг муҳим шарти — демократик тафаккурни шакллантиришдир нет

Бугун жамиятимизда сиёсий фаоллик ортиб бормоқда, барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Улардан кўзланган мақсад – «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган оддий ва аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишдан иборатдир. Ислоҳотларнинг бош мақсади эса «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак», деган ғояни ҳаётга татбиқ этишдир.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Ҳозирги кунга қадар кўплаб фуқароларимиз бу қабулхоналар орқали ўзларининг долзарб муаммоларини ҳал қилди. Шундай экан, демократик тамойилларнинг одамлар онгига сингиб бориши, уларни  ҳаётимизнинг ажралмас қисми айланиши, айниқса ёшларда демократик тафаккурни  янада  чуқурроқ қарор топтириш масалалари замон талабидир.

Айтиш керакки, ёшларда демократик тафаккурни шакллантиришда буюк аждодларимиз  томонидан яратилган адолат, тенглик, озодлик каби тушунчалар борасидаги қарашлар ва қадриятлар  муҳим ўрин тутади. Чунончи, Шарқнинг улуғ мутафаккири Абу Наср Форобий Ўрта аср мутафаккирлари орасида биринчи бўлиб ижтимоий ҳаётнинг тузилиши ва унинг  муҳим томонларини ўрганди. Унинг “Бахт-саодатга эришув тўғрисида”, “Фозил шаҳар аҳолисининг қарашлари” каби асарларида ижтимоий ҳаёт ва давлатчилик масалаларини ёритилади. “Фозил шаҳар  аҳолисининг фикрлари” ҳақидаги  рисоласида давлатнинг вазифалари, бошқариш йўллари, воситалари ҳақида батафсил тўхталиб ўтади. У давлатнинг функциясини икки — ташқи ва ички функцияларга ажратади. Давлатнинг ташқи функцияси шаҳар – давлат аҳолисини ташқи хуруж, душманлардан ҳимоя қилишдан иборат. Давлатнинг ички  функцияси  — аҳолининг бахт-саодатга эришуви учун зарур бўлган вазифаларни амалга оширишдан иборат. Бу вазифалар қуйидагилардан иборат: адолат ўрнатиш, ҳалққа маърифат бериш, илм – фан ўргатиш, уни интеллектуал ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, халқ орасида яхши одатларни тарқатиш кабилардир. Бошқа масалалар ана шу  асосий мақсадга – бахт-саодатни қўлга киритишга қаратилган, улар маънавий равнаққа бўйсунади.

Бир сўз билан айтганда, кучли фуқаролик жамият барпо этишимиз учун демократик тафаккур  тушунчасининг мазмун-моҳиятини тушуниб олишимиз ва шундай  тафаккурнинг ёшларда шакллантиришнинг самарали  услублари ҳақида  фикр  алмашишимиз лозим.

Нуржахон ЭШОНКУЛОВА,

Навоий давлат кончилик институти

катта ўқитувчиси, партия фаоли

Демократик давлат қуришнинг энг муҳим шарти — демократик тафаккурни шакллантиришдир was last modified: Октябрь 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »