Депутат саъй-ҳаракати билан “Оқостонабобо” зиёратгоҳи сув билан таъминланди

4 Октябрь, 17:39 • Депутатлик гуруҳи, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 66 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат саъй-ҳаракати билан “Оқостонабобо” зиёратгоҳи сув билан таъминланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бугунги кундаги фаолиятини кузатар экансиз, партия вакиллари ҳамда депутатлар тинимсиз ҳаракатда бўлиб, олиб борилаётган ишларининг амалий натижаси ўлароқ халқ ишончига сазовор бўлмоқда. Бу  ўринда  депутатлик  гуруҳларининг фаолиятини алоҳида қайд этиб ўтмоқ лозим. Хусусан,  халқ депутатлари Узун  туман  Кенгаши депутатлик гуруҳи фаолияти яққол мисол бўла олади.

Халқ  депутатлари  Узун туман кенгаши депутати Рустам Раҳмонов узоқ йиллардан буён турли раҳбарлик вазифаларида ишлаб, халқимизнинг хизматини сидқидилдан бажариб келмоқда.

У раҳбарлик қилаётган “Оқостонабобо” зиёратгоҳи мажмуаси кўп йиллардан буён сув танқислиги сабабли ободонлаштириш қийин бўлаётган, экилган манзарали ва мевали дарахтлар қуриб қолаётган ва зиёратгоҳда зиёратчилар учун шароитлар яратишда ҳам муаммолар мавжуд эди.

Ана шу камчиликларни бартараф этиш мақсадида депутат мажмуа ҳудудида сув таъминотини яхшилашни ўз олдига вазифа қилиб қўйди. Мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда қисқа фурсатларда ишлар режалаштирилди ва ҳисоб-китоб қилинди. Бу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган ҳомийлар ва ички имкониятлар ҳисобга олиниб, ишлар бошлаб юборилди.

Қисқа фурсат ичида белгиланган чуқурлиги 40 метр бўлган жойдан тоза сув чиқарилди. Кейинги навбатда чуқур сув тортиш насоси ва керакли электр анжомлари ўрнатилди. Сувнинг мажмуа ҳудуди бўйлаб тақсимланиши ва аҳоли фойдаланишига қулайлик яратиш мақсадида баландлиги 6 метр бўлган 5 тонналик сув минораси барпо этилди.

Президентимиз томонидан 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан белгиланган режага мувофиқ депутат  томонидан  аҳоли билан учрашувлар ва мулоқотлар ўтказиб келинмоқда . Ана шундай учрашувлардан бири 55-мактабда бўлиб ўтиб, унда мактаб жамоаси  ва “Кичик Жончекка” МФЙ йиғини аҳолиси  мактаб ҳовлисини таъмирлашда ёрдам беришни сўраган эди.

Депутат томонидан фуқаролардан тушган мурожаатлар инобатга олиниб 55-мактаб ҳовлисини таъмирлаш ишлари юзасидан ҳам ишлар бошлаб юборилди. Бугунги кунда мактабнинг ҳовлиси таъмирланди, бошқа ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Халқимизда “Элга хизмат-олий ҳиммат” деган ибратли мақол бор. Албатта, ҳар бир киши одамларга яхшилик қилса кўнгли тоғдай ёришади, ўзини шу  юрт, шу халқ фарзанди эканлигини чин юракдан ҳис қилади.  Буни ўз ҳудудларидаги  сайловчиларнинг фикридан ҳам билиш мумкин.

Иброҳим  РАҲМАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Узун туман

Кенгаши раиси

Депутат саъй-ҳаракати билан “Оқостонабобо” зиёратгоҳи сув билан таъминланди was last modified: Октябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »