Депутатлар фаоллигини ошириш — энг долзарб вазифа

11 Октябрь, 15:48 • Семинар, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 119 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлар фаоллигини ошириш — энг долзарб вазифа нет

Бугун Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи ва фаоллари иштирокида “Тошкент шаҳрини ижтимоий-иктисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифаларни таъминлашда халк депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳларининг иштироки” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, халк депутатлари Тошкент шахар Кенгаши депутатлик гуруҳининг Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан дастурларни ишлаб чиқиш жараёнидаги самарали иштироки ва уларнинг ижросини жойларда таъминлаш бўйича депутатлик назоратини олиб бориш жараёнларини муҳокама этишдан иборат.

Семинарда депутатлик гуруҳлари ўз фаолиятини Президентимизнинг 2017 йил 12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиққан ҳолда самарадорлигини ошириши лозимлиги қайд этилди.

— Бугунги кун депутати ўз зиммасидаги масъулиятни чуқур англаб етмаса, самарадорлик ҳақида сўзлашга ҳожат йўқ, — дейди халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Тошпўлат Матибаев. — Чунки бугунги депутат жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳасида изчил олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида иштирокчиси эмас, балки уларнинг ташаббускори ҳамда ижрочиси бўлиши лозим. Шу билан биргаликда, жойларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган қарор ва фармойишларнинг ижросини таъминлаш бўйича депутатлик назоратини кучайтириш, аҳолининг ўй-фикрлари, дарду ташвишлари билан яқиндан танишиб, уларга ҳар томонлама кўмак беришимиз лозим бўлади.

Тадбирда пойтахтнинг ижтимоий-иктисодий ва ободонлаштириш жараёнида кичик саноат худудларини ривожлантириш, шаҳар йўловчи ташиш транспорт хизматини такомиллаштириш, аҳолига биринчи тез тиббий хизматни кўрсатиш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, кўп қаватли уй-жой фонди ҳолати ва чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича депутатлик назоратини амалга оширишга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Семинарда Президентимизнинг 2017 йил 8 августидаги “Ҳудудлар жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, шу йилнинг 24 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда партиянинг иштироки борасидаги муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Феруз ЖЎРАЕВ, 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби 

Депутатлар фаоллигини ошириш — энг долзарб вазифа was last modified: Октябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »