Дунёни уйғоқликка чорловчи нутқ

19 Октябрь, 17:34 • Муносабат, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 118 марта кўрилди • Комментариев к записи Дунёни уйғоқликка чорловчи нутқ нет

Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи юртимиз, халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил бел боғлаган тенгдошларим қаторида мени ҳам жуда тўлқинлантирди, қалбимда фахр ва ифтихор туйғусини ҳис қилдим.

Президентимиз дунёдаги энг нуфузли минбардан туриб сўзлар экан, юксак маънавият билан халқимизга хос бўлган фазилатлар, хислатлар ҳақида алоҳида тўхталди.

Жумладан, инсон ва унинг ипнфаатлари энг олий қадрият эканлиги, бу йўлда мамлакатимизда амалга оширилган ва давом этаётган ислоҳотлар жаҳолатга қарши маърифат, ёшлар тарбияси ҳақидаги илгари сурган ғоя ва ташаббуслари муҳим ҳаётий аҳамиятга эга эканлиги билан барчамизга фахр ва ифтихор бағишлади. Зеро, давлатимиз раҳбари муаммонинг оқибати эмас, уни келтириб чиқарувчи омиллар билан курашишга моҳирона даъват эта олди. Бу “инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун” деган эзгу ғоянинг халқаро миқёсга чиқишини англатади.

Маърузадаги эътиборимизни тортган жиҳат таҳдидларга қарши курашиш ҳақида сўз юритилиб, қуйидагилар таъкидланди: “Дунёда терроризм таҳдидлари, айниқса сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши асосан куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганидан далолат беради”. Айтиш керакки, бу борада кўп ҳолларда таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина чекланиб қолинмоқда. Халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жаҳолат ва муросасизлик ташкил этади, деб ҳисоблайман. Шунинг учун ҳам одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир.

Юртбошимиз томонидан сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг “Марифат ва  диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи илгари сурилди. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад — барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборатдир. Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний жркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон доимо Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан амалий, муҳими ҳаётий ва долзарб масалаларни илгари суриб келган. Мазкур сессияда ҳам ўз анъанасини давом эттирди. Буни, жаҳоннинг кўзга кўринган экспертлари, халқаро ташкилотлар ҳамда давлат раҳбарларининг эътирофидан ҳам билиш мумкин. Махсус медиаметрик тадқиқотлар маркази етакчи таҳлилчиси Игорь Николайчук қуйидагиларни билдирди: “Мен Мирзиёевнинг маърузасининг асосий мавзуси сифатида демократия ва халқ ҳокимияти ғоясига қилинган мурожаатни алоҳида таъкидламоқчиман. Афсуски, бугунги кунда ички сиёсатни демократиянинг либерал стандартларига мослаштирмасдан, глобалистлардан пул олишнинг имкони йўқ. Ўзбекистон етакчиси ушбу масалани нозик йўл билан ҳал қилди”.

Бу юртбошимизга берилган муносиб баҳо эди…

Шерали ХОЛБОЕВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз шаҳар Кенгаши раиси

Дунёни уйғоқликка чорловчи нутқ was last modified: Октябрь 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »