Дўстлик ва қардошлик учрашуви

12 Октябрь, 14:36 • Депутат минбари, Муносабат, Янгиликлар • 41 марта кўрилди • Комментариев к записи Дўстлик ва қардошлик учрашуви нет

Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида Марказий Осиё мамлакатларига устувор аҳамият қаратмоқда. Жумладан, Қирғизистон Республикаси билан алоқалар сўнгги ойларда бутунлай янги мазмун касб этди, парламентлар, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар ўртасидаги ташрифлар, учрашувлар кўпайди.

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг юртимизга бўлган давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги яқин қўшничилик алоқаларини янги босқичга кўтарди, десак асло муболаға эмас.

Айтиш керакки, Президентимиз ташаббуслари давлатларимиз ўртасидаги чегарани дўстлик ва ҳамкорлик чегарасига айлантирди. Чегара постларининг очилиши ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Ҳудудлараро  ҳамкорлик йўлга қўйилгани, транспорт алоқалари тиклангани бизни янада бирлаштирди.

Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида ташкил этилган саноат маҳсулотлари кўргазмаси ва бизнес-форумда қарийб 200 миллион долларлик шартномалар имзолангани ҳам икки қўшни мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг нақадар кенг қулоч ёяётганидан дарак беради. Учрашувларда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш кўрсаткичи мавжуд иқтисодий имкониятларга мос эмаслиги, яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 500 миллион долларга етказиш зарурлиги қайд этилгани ҳам яқин келажакда бу ҳамкорлик янги босқичга кўтарилишидан дарак беради.

Шоҳрух МАМАЖОНОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати

Дўстлик ва қардошлик учрашуви was last modified: Октябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »