Фаолиятимизда муҳим дастуриламал бўлади

19 Октябрь, 16:52 • Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 89 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаолиятимизда муҳим дастуриламал бўлади нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 14-15 октябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи воҳа аҳлини янгидан-янги марралар сари илҳомлантирди. Чунки жойлардаги учрашувлар чоғида юртбошимиз томонидан яқин истиқболда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ўнлаб янги лойиҳалар амалга оширилиши қайд этилди. Шунингдек, вилоят фаоллари, депутатлар ва бир гуруҳ тадбиркорлар билан мулоқот давомида билдирилган самимий тилаклар ва ташаббуслар одамлар розилиги, юрт ободлигини таъминлаш йўлида муҳим дастуриламал бўлиши шубҳасиз.

Булар ҳудуд равнақи йўлида меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг фикр мулоҳазаларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Бугун вилоятимизни том маънода қурилиш майдонига қиёслаш мумкин. Чунки бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилаяпти. Айниқса, вилоятимизда Туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Урганчдан-Хивагача бўлган масофада тез юрар поездлар учун темир йўл ва темир йўл вакзали биноси қурилиши, унинг атрофида сайёҳлар учун қулай бўлган дам олиш жойларни ташкил қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар фикримиз тасдиғидир.

Тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорларнинг эмин-эркин фаолият юритиши учун шароит яратиш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида экани Президентимизнинг воҳамизга ташрифи чоғида яна бир бор ўз исботини топди. Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги маърузасида вилоятда эришилган ютуқлар билан бир қаторда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга ҳам тўхталар экан, Президентимиз, вилоятимизда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва экспортбоп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари  биз депутатларга ишлаб чиқаришни ташкил қилиш юзасидан янги лойиҳалар излаб топиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берди. Ҳеч бир депутатни бефарқ бўлмасдан, ушбу жараёнларда фаол иштирок этишига ундади. Мен ушбу маърузада келтирилган фикрлардан ҳулоса чиқариб, ўз фаолиятимда янада шиддатлироқ, янада иштиёқ билан ишлашга олдимга улкан вазифалар белгилаб олдим. Бунинг боиси бугунги кунда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини ошиб бориши, тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитларнинг яратилиши деб биламан. Умуман олганда, нафақат биз, депутатлар, вилоятдаги ҳар бир фуқаро Президентимиз маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ва режалар оғушида яшамоқдамиз. Биз аҳоли ўртасида ташкил этиладиган мулоқотлар, қонун ва қарорлар тарғиботи, Президентимиз ташаббускорлигида бошланган ҳайрли ишларга фидойилик билан ёнашувимиз орқали нафақат «Адолат» социал партиясининг, балки жамиятимизнинг эртанги истиқболи учун ҳам ҳисса қўшган бўламиз.

Бахтиёр МАТЯҚУБОВ,

халқ депутатлари Хоразм вилоят

Кенгаши депутати

“Бахт харакат меваси” МЧЖ раҳбари

Фаолиятимизда муҳим дастуриламал бўлади was last modified: Октябрь 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »