Фуқаролар билан ишлашда ташаббус зарур

3 Октябрь, 14:32 • Депутатлик гуруҳи, Сайловчилар билан учрашувлар, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 81 марта кўрилди • Комментариев к записи Фуқаролар билан ишлашда ташаббус зарур нет

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз шаҳар Кенгаши фаоллари фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу борада халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутатлари билан биргаликда хонадонларга кириб бориб, ўтказилаётган суҳбатлар, аниқланган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилаётгани ўз самарасини бераяпти.

Ўтган ҳафтада шаҳардаги “Катта боғ” ва “Боғзор”, “Юлдуз” маҳаллаларида ўтказилган мулоқотларда биринчи навбатда, фуқароларнинг сиёсий билимларини оширишга эътибор қаратилди.

Тадбир доирасида партия фаолларининг “Юлдуз” маҳалласининг таълим муассасалари ва хонадонларга ташрифи қатор муаммоларнинг аниқланиши ва ечими топилишига хизмат қилди.

Давлатимиз томонидан таълим муассасаларига катта эътибор қаратилаётган бир вақтда, маҳалладаги 16-умумтаълим мактаб жамоасини синф жиҳозларининг етишмаслиги, мактабда компьютер техникаси, лаборатория асбоблари ва футбол майдони мавжуд эмас. Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ҳам қониқарли деб бўлмайди. Синф хоналарини иситиш қозонхонаси яхши ишламаслиги юзасидан ҳақли этирозлар билдирилди.

Юқорида қайд этилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди ва натижаси юзасидан мактаб маъмуриятига маълум қилиниши таъкидланди.

Биргина фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш билан иш битмайди, — дейди халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгашидаги “Адолат” СДП депутати Бўри Махматмуродов. — Айни шу мақсадда фуқаролар билан ишлашда янги  ташаббуслар билан чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Мақсад — ҳар қандай муаммонинг ечимига йўл топиш.

Маҳаллаларда партия фаоллари томонидан ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат”СДП
Термиз шаҳар Кенгаши ижрочи котиби.

Фуқаролар билан ишлашда ташаббус зарур was last modified: Октябрь 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »