Фуқаролар мурожатлари доимо эътиборда

7 Октябрь, 12:52 • Депутатлик гуруҳи, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 60 марта кўрилди • Комментариев к записи Фуқаролар мурожатлари доимо эътиборда нет

Маълумки “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да партиямиз фаоллари ҳам одамлар орасида бўлиб уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиб, дарду-ташвишларини бирга баҳам кўришмоқда.

Бу борада халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги депутатларимиз ҳам самарали ва хайрли ишларни амалга оширишмоқда.

Хусусан, туман Кенгаши депутати Юсуфжон Садиқовнинг “Гулистон” маҳалласида ташкил этилган галдаги учрашувида маҳалладаги 125 оиланинг қўшимча ер томорқаси оқава сувга муҳтожлиги, мазкур томорқалардаги экинларнинг бир қисми сувсизликдан нобуд бўлаётгани маълум бўлди. Аслида аҳолининг қўшимча томорқалари жойлашган ҳудудга “Кумуш-Индира” фермер хўжалиги томонидан “Сарапоён сув истеъмолчилари” уюшмаси билан ўзаро шартнома асосида олинган насос ўрнатилган, қолаверса, ўтган 3 йил мабойнида ушбу насос харажатлари аҳоли ва “Кумуш-Индира” фермер хўжалиги билан келишилган ҳолда тўланиб келинган. Маҳалла аҳолиси бу йил ҳам ўзларига тегишли бўлган маблағни тўлашган, бироқ “Кумуш-Индира” фермер хўжалиги ўз масъулиятини ажо этмаган.

Депутат Юсуфжон Содиқов ушбу ҳолатни  чуқур ўрганиб чиқди ва туман прокурорига, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғига депутатлик сўрови юборди. Ҳозирда “Кумуш-Индира” фермер хўжалиги қарздорлигини унинг мол мулкидан ундириш бўйича, туман ҳокимлиги томонидан эса  мазкур фермер хўжаликка нисбатан, ер участкасини узок муддатли ижарага олиш шартномасини бекор килиш тўғрисида Урганч туманлараро иктисодий судига даъво аризаси киритилган.

Учрашувлар давомида яна бир муаммо ечимини топди. Маҳалла аҳлининг баён этишича, “Гулистон” маҳалласидаги аҳоли томорқаларига оқар сув борадиган насос ўрнатилган ариқнинг  қарийиб бир километр қисми кўмилиб, қазишталаб бўлиб қолгани натижасида аҳолининг томорқа ерларига сув бормаган. Ушбу масала юзасидан, депутат Ю.Садиқов “Сарапоён сув истеъмолчилари” уюшмасига депутатлик сўрови жўнатди. Тезда қазишма ишлари олиб борилди ва муаммо зудлик билан бартараф этилди. Маҳалланинг  чекка қисмида жойлашган хонадонлар ичимлик суви таъминотидан узилиб қолгани боис “Туямуйин Урганч Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш” бошқармаси туман бўлимига юборилган депутатлик сўровига асосан, ушбу масала “Қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш тўғрисида”ги Дастурига киритилди ва 2018 йилда амалга ошириш режалаштирилди.

Зеваржон ЮСУПОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хонқа туман Кенгаши раиси

Фуқаролар мурожатлари доимо эътиборда was last modified: Октябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »