Гулистонда Президент маърузаси юзасидан семинар ташкил этилди

13 Октябрь, 09:13 • Семинар, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 17 марта кўрилди • Комментариев к записи Гулистонда Президент маърузаси юзасидан семинар ташкил этилди нет

Гулистон давлат университетида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши ва Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72 – сессиясида сўзлаган нутқи мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича амалий семинар ташкил этилди. Унда Гулистон давлат университетининг профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг БМТ минбарида сўзлаган нутқи ёзуви туширилган видеотасмаси намойиш этилди. Шундан сўнг вилоят партия ташкилоти раиси ўринбосари Азизхон Эшонхонов, вилоят “Ёшлар иттифоқи” раиси ўринбосари Сарвар Султонов, Гулистон давлат университети “Университет овози” газетаси бош муҳаррири Йўлдош Карим, “Ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси Муҳаммад Ниёзовларнинг маърузалари талабалар томонидан катта қизиқиш билан тингланди.

Раҳима Худоёрова,

Гулистон давлат университети талабаси:

— Яқиндагина оммавий ахборот воситалари орқали мамлакатимиз раҳбарининг БМТ минбаридан туриб сўзлаган нутқини яна бир бор  тингладим. Бугунги ўтказилган ўқувда партия ходимлари, ёшлар иттифоқи ҳамда профессор ўқитувчилар томонидан бизларга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар юзасидан батафсил маълумотлар беришди. Юртбошимиз юксак минбардан туриб таълимнинг муҳимлиги ва замонавий кадрлар тайёрлаш учун зарур шароитларни яратиш масаласига эътибор қаратгани барчамизни тўлқинлантирди. Шунингдек, сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ бўлиб, ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси «вируси» тарқалишининг олдини олиш, ҳамда, ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида берган таклифлари ҳам хорижий мамлакатларнинг сиёсий ва экспертлар доиралари ўртасида катта қизиқиш уйғотди.

Семинарда иштирок этган талабалар юртбошимиз маърузаси  юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига ташкилотчилар томонидан батафсил жавоб олдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Гулистонда Президент маърузаси юзасидан семинар ташкил этилди was last modified: Октябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »