Халққа қайишган депутатлар

12 Октябрь, 15:15 • Депутатлик гуруҳи, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 24 марта кўрилди • Комментариев к записи Халққа қайишган депутатлар нет

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Адолат-қонун устиворлигида” лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг барча жойларида партиямизнинг ҳудудий Кенгашлари қошида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан юртдошларимиз билан самимий мулоқотлар ташкил этилиб, уларни дарду-ташвишларидан халос этишмоқда.

Хусусан, партиянинг Шовот туман Кенгаши қошида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳам бу борада фаоллик кўрсатмоқда.

Фаоллар тумандаги “Оқ олтин” маҳалласида яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашганда, ҳудудда жойлашган “Ниёз бобо” қабристонига борадиган 500 метр масофодаги йўлнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани тўғрисидаги мурожаат келиб тушди.

Мурожаат асосида халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Жумабой Бекчановнинг  Туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Мадамин Қурбонов номига депутатлик сўрови юборилди ва ўз вақтида ижобий ҳал этилди.

Комила Нурметова, “Оқ олтин” фуқаролар йиғини маслаҳатчиси:

— Ёғингарчилик пайтлари йўловчилар, айниқса,  кекса нуронийларнинг бу йўлдаги харакатида муаммолар содир бўлаётганидан ташвишланаётган эдик. Партия фаоллари ташаббуси билан бу муаммо бартараф этилди.

Бундан ташқари, шу маҳаллада истиқомат қилаётган 1-гуруҳ ногирони Рўзимбой Отажановга ногиронлик аравачаси зарур экани маълум бўлди. Ушбу масала юзасидан Ж.Бекчановнинг туман тиббиёт бирлашмасига жўнатган депутатлик сўрови ижобий ҳал бўлди. Шунингдек, учрашувларда ишчи гуруҳ аъзоларининг кўмаги билан иш фаолиятига эга бўлмаган 4 нафар ёшлар ва аёллар тумандаги “UzTEX SHOVOT” МЧЖда иш билан таъминландилар.

Мулоқотлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган Ижтимоият маҳалласи фуқаролари билан  суҳбатлашиш жараёнида нафақа пуллари ўз вақтида берилмаётгани, суйилтирилган газ балонини икки ойдан бери келмаётгани маълум бўлди. Шу мурожаат асосида халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, ишчи гуруҳ аъзоси Бекзод Ражапов зудлик билан  “Халқ банки” Шовот туман филиали ҳамда туман газ таъминоти корхонаси бошлиғи номига депутатлик сўрови жўнатди. Тезкорлик билан иккала муаммо ҳам бартараф этилди.

Воҳамизда аҳоли орасида учрашувлар, дилдан суҳбатлар қизғин давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Халққа қайишган депутатлар was last modified: Октябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »