Хазон ёқишнинг салбий оқибатлари муҳокама этилди

16 Октябрь, 17:08 • Депутат минбари, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 111 марта кўрилди • Комментариев к записи Хазон ёқишнинг салбий оқибатлари муҳокама этилди нет

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза килиш қўмитаси мажлислар залида, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳудудий бўлинмаси томонидан “Хазон ёқишнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Қоракалпоғистон ҳудудий бўлинмаси ва «Ёшлар қаноти» фаоллари, Ўзбекистон «Адолат» СДП ҳудудий Кенгаши «Ёшлар иттифоқи», «Маҳалла» жамоат фонди билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда муқаддас диёримизда куз ойларининг бошланиши билан дарахтларнинг ўз баргларини тўкиши жамоат жойларида хазонларнинг кўпайишига сабаб бўлиши ва уларни тозалаш масалалари тўғрисида фикрлар алмашилди.

Ҳақиқатан ҳам куз ойларининг бошланиши билан атрофимизни ажойиб  сехрли  табиатнинг бир  кўриниши эгалайди. Дарахт япроқлари сариқ рангга бўялади, одамлар эса ўзлари билиб-билмаган қўлда уларни ёқишга киришади.

Дала ва аҳоли пунктларида хазон ва ўсимликларнинг қолдиқларини ёқиш атмосфера ҳавосининг зарарли моддалар билан ифлосланишига олиб келади ва ўпка касаликларнинг (сил,аллергик, онкологик касаликларининг кўпайиши,  иммунитетнинг пасайишига олиб келиши хеч кимга сир эмас. Бунга сабаб 1 тонна хазон ёқиш натижасида атмосферага 30 кг углерод оксиди тарқалиши билан ҳам бевосита боғлиқ.

Хазонларни ёқмаслик ва ундан самарали фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг бир неча қонунларида ўз аксини топган. Тадбирда юқоридаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳудудий бўлинмаси раҳбари А.Бегимованинг «Хазон ёкишнинг салбий оқибатлари», Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходими А.Зияпатовнинг «Она табиатни асрашда ижтимоий шерикчилик муносабатларининг аҳамияти» тўғрисидаги маърузалари тингланди. Тадбир иштирокчилари, тадбирда билдирилган аҳамиятли фикр-мулоҳазаларни ўз жамоалари ва кенг жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилишга келишиб олдилар.

Айсанем БЕГИМОВА,

Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳудудий бўлинмаси раҳбари,

халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси депутати  

Хазон ёқишнинг салбий оқибатлари муҳокама этилди was last modified: Октябрь 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »