Хонқалик ёш адолатчилар беллашди

9 Октябрь, 11:38 • Ёш адолатчилар, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 51 марта кўрилди • Комментариев к записи Хонқалик ёш адолатчилар беллашди нет

Маълумки, мамлакатимизнинг барча жойларида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида партиянинг Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ёшлар орасида “Адолат билимдони” кўрик- танловининг шаҳар ва туман босқичлари юқори савияда ўтказилиб вилоят босқичига ғолиблар сараланди.

 Хусусан, Хонқа  маиший хизмат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган кўрик-танлов ҳам иштирокчиларнинг фаоллигида юқори савияда кечди.

 Тадбирни ўтказишдан мақсад, ёшларни ватанпарварлик, истиқлолга  садоқат руҳида тарбиялаш,  ўз иқтидорига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириш, партиянинг дастурий-ғояларини тарғиб қилишга эришишдан иборат

Танловда  тумандаги еттита касб-ҳунар коллеждан  бир нафардан иқтидорли ўқувчилар танловнинг учта яъни таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар, уй вазифаси шартлари бўйича фаоллик билан беллашишди.

Партиянинг Хонқа туман Кенгаши раиси Зеваржон Юсупова, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Мақсудбек Қиличев, партиянинг туман Кенгаши депутати Дилбар Юлдошева, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгаши мутахассиси Отаназар Ҳасанов, туман хотин-қизлар кўмитаси раиси Наргиза Жобборовалар  танлов шартларини адолатли ва хаққоний баҳолаб бордилар.

Отаназар Ҳасанов, ҳакамлар ҳайъати аъзоси:

— Ёш иштирокчиларнинг  танлов шартларини бажаришдаги қобилиятларини баҳолаб бориш жуда қийин кечди. Бир-биридан зукко, билимли ва доно фарзандларимизнинг иқтидорларини кўриб мамнун бўлдик. Улардаги сиёсий ва ҳуқуқий билимларнинг нақадар бойиб бораётгани, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатлари, “Адолат” СДПнинг устави ва сайловолди дастурига оид саволларга моҳирона жавоб беришларига қойил қолдик. Танлов жуда ўринли ташкил этилган.

Насиба Матяқубова, танлов ғолиби:

–  Барча иштирокчилар танловга пухта тайёргарлик кўришган. Танловда билимларимиз, иқтидоримизни синовдан ўтказиш билан бир қаторда дўстлар ҳам орттирдик. Қобилиятимизга бўлган ишончимиз янада мустаҳкамланди. Танловнинг вилоят босқичида ҳам муносиб ўрин олишга ҳаракат қиламан. Партиянинг дастурий ғояларига қизиқишим янада ошди. Ташкилотчиларга раҳмат. Билдирилган ишончни албатта оқлайман.

Танловда ҳар бир шартни бажаришдаги илдамлилиги билан алоҳида эътиборга эга бўлган Хонқа Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Насиба Матяқубова  1-ўринга  лойиқ деб топилди ҳамда  танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. 2-ўринни Хонқа маиший хизмат ва ахборот технологиялари  касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Севара Юсупбоева, 3-ўринни эса Хонқа хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Орзугул Шерова қўлга киритди.

 Танлов иштирокчилари партиянинг  эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.  

Замира АБДУЛЛАЕВА, 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Хонқалик ёш адолатчилар беллашди was last modified: Октябрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »