Ховосда “Адолат билимдони” кўрик – танловининг туман босқичи якунига етди

12 Октябрь, 11:34 • Кўрик-танлов, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 18 марта кўрилди • Комментариев к записи Ховосда “Адолат билимдони” кўрик – танловининг туман босқичи якунига етди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунчалар бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш ва ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг сиёсий фаоллигини янада оширишни мақсад қилган.

Бу борада Сирдарё вилоятида хам эркин фикрлайдиган, фаол фуқаролик позициясига эга, Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳи шаклланган иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Адолат билимдони” Республика кўрик-танлови ҳудуддаги барча туман ва шаҳарларда кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Кўрик-танловнинг Ховос туман босқичида ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари орасидан 1 нафардан иштирокчи қатнашди.

Танловда иштирок этганлар таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви, уй вазифаси шартларида белгиланган қатъий регламент тартибида ўзаро беллашдилар.

Биринчи шарт бўйича Адҳам Суҳробовнинг таълим олаётган муассасаси, ўзи аъзо бўлган бошланғич партия ташкилотининг сиёсий-ҳуқуқий ва ташкилий тузилмаси ҳақидаги монологи, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.

Навбатдаги Ўзбекистон “Адолат” СДП Устави ва Сайловолди дастурига оид саволлар шартида кўрик-танлов иштирокчиси Гулшода Ҳакимбоеванинг берган жавобларидан, унинг бу шартга нақадар пухта тайёргарлик кўрик келганлиги аён бўлди.

Сўнгги босқичда иштирокчиларнинг “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси  менинг тасаввуримда” мавзусида тайёрлаган ижодий ишлари намойиш этилди. Унда қатнашчиларнинг партия ҳақидаги тасаввурларини янада ошириш борасидаги берган таклифлари ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганилиб, муносиб тарзда баҳоланди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра кўрик-танловда энг юқори балл тўплаган Ховос туман транспорт касб-ҳунар коллежининг 3 – босқичи талабаси Адҳам Суҳробов фахрли 1-ўринни эгаллади ва кўрик-танловнинг вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Ховосда “Адолат билимдони” кўрик – танловининг туман босқичи якунига етди was last modified: Октябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »