Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш – фаровон келажак гарови

10 Октябрь, 12:54 • Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 95 марта кўрилди • Комментариев к записи Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш – фаровон келажак гарови нет

Мамлакатимиз илм-фани ривожи инновацион ғоя ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш билан чамбарчас боғлиқ. Шу сабаб таълим муассасалари, олий ўқув юртларининг инновацион фаолиятини кучайтириш, кичик инновацион корхоналар тузишни рағбатлантириш, улар базасида тажриба-синов ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналари билан алоқасини мустаҳкамлаш, ёш иқтидорли олимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш партиямиз олдида турган долзарб вазифа ҳисобланади.

Айни шу вазифаларни бажариш мақсадида Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббускорлигида  партиянинг “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

“Инновацион фаолиятни жадаллаштириш – давр талаби” мавзусида ўтказилган тадбирда партия вилоят Кенгаши раҳбарлари, университет профессор-ўқитувчилари, партия фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда жойларда ташкил этилаётган “Илмий ва инновациявий фаолият тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамаларида ҳам ёш иқтидорли олимларнинг таклиф ва тавсиялари олинаётгани соҳа тараққиётида муҳим ўрин тутувчи ёшларнинг инновацион фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар эшигини очиб бериши  алоҳида таъкидланди. Талаба-ёшларни илмий ва инновациявий фаолиятга ундовчи давра суҳбатида таълим тизимини такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб этиш, таълим, фан ва амалиёт ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилаётган доимий эътибор жамият тараққиётини юксалтиришнинг муҳим омили экани қайд этилди.

Зуҳро МИРЗАҲАМДАМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш – фаровон келажак гарови was last modified: Октябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »