Қибрайлик “Адолат” билимдони аниқланди

13 Октябрь, 18:07 • Кўрик-танлов, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 81 марта кўрилди • Комментариев к записи Қибрайлик “Адолат” билимдони аниқланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қибрай тумани Кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида!” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг туман босқичи 2-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.

Тадбирда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишга эътибор қаратилди.

Танловни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров кириш сўзи билан очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.

Унда  Қибрай туманидаги Молия иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи, Энергетика касб-ҳунар коллежи, Агро-тижорат касб-ҳунар коллежилари ҳамда 15-умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшларидан иборат жамоалар  иштирок этди. Гуруҳлар  танлов Низомига кўра, “Таништирув, “Сиёсий соҳадаги билимлар беллашуви”, “Уйга вазифа” шартлари асосида беллашишди.

Жамоаларнинг шартлар бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезони асосида баҳоланди.

Беллашувда барча гуруҳлар ўзларининг сиёсий-ҳуқуқий билим ва маҳоратларини кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Людмила Кошелапова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

  • Давлатимиз томонидан ёшларимизни маънан етук, баркамол авлод бўлиб ўсиб-улғайишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида таълим тизимида қатор қарор ва фармойишлар чиқарилаётгани барчамизга маълум. Буларнинг самарасини бугунги кўрик-танловда ўқувчилар ўзларининг билим ва кўникмаларини катта иштиёқ билан саҳнада намойиш қилишларида ҳам кўришимиз мумкин. Албатта, ёшларнинг шижоатидан айтиш мумкинки, ўғил-қизларимиз илмда, спортда, санъатда ҳам энг олий чўққиларни эгаллашга қодирдирлар. Бунинг бир учқуни бугунги танловда ҳам ўз         ифодаси топмоқда. Партиянинг мана шундай кўрик-танловлари ўқувчи ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эгадир.

Мазкур танловнинг ўтказилиши жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигига эришиш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунчалар бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада оширишда катта аҳамиятга эга.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни тумандаги Агро тижорат касб-ҳунар коллежи жамоаси эгаллаб,  танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. 2-ўрин 15-умумтаълим мактаби, 3-ўрин Энергетика касб-ҳунар касб-ҳунар коллежи жамоаларига насиб этди.

Ойбек Каримов,

Агро тижорат касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси, 1-ўрин соҳиби:

  • “Адолат” партияси томонидан ўтказилган кўрик-танловда иштирок этиб, ғолибликка эришганимдан жудаям хурсандман. Ушбу тадбирда нафақат билимларимиз мустаҳкамланди, балки касб-ҳунар коллежлар ўртасидаги дўстларимизнинг ҳам сафи кенгайди. Туман ёшларини эзгу мақсад йўлида бирлаштирган партия раҳбариятига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

Ғолиб жамоалар ва фаол иштирок этганлар Ўзбекистон “Адолат” СДП Қибрай тумани Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Қибрайлик “Адолат” билимдони аниқланди was last modified: Октябрь 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »