Қишлоқ ва шаҳарларимиз тозалиги йўлида бирлашайлик!

13 Октябрь, 17:28 • Жамият, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 166 марта кўрилди • Комментариев к записи Қишлоқ ва шаҳарларимиз тозалиги йўлида бирлашайлик! нет

Бугун мамлакатимизни дунё танимоқда ва тан олмоқда. Юртимизда ўтказилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бўй кўрсатмоқда. Қишлоқ ва шаҳарларимиз кун сайин обод ва фароғон қиёфа касб этмоқда. Буларнинг барчаси давлатимиз ўзи танлаган йўлдан оғишмай, дадил қадамлар билан одимлаётганидан дарак беради.

Аммо бу борада энг муҳим фактор борки, бу — фуқароларнинг атроф-муҳит, жамоат жойларига бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш масаласи. Бизнингча, бунга аллақачон вақт етди. Айтмоқчи бўлганимиз шуки, бугун, афсуски, айрим юртдошларимиз атроф-муҳит, табиат ва мамлакат, шаҳар ва қишлоқларимиз, кўчаларимиз озодалигига бефарқ муносабатда бўлаётганини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Кўча-куйда, ён-веримизда тозалик қоидаларининг умумэътироф этилган меъёрлари тез-тез ва хунук бузилишини жим томоша қиляпмиз. Аммо қачонгача..?!

“Адолат” СДП шу мақсадда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларида фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан табиий атроф муҳитни асраб-авайлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий нормаларнинг қатъий ижросини назорат қилади.

Пировардида, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексда белгиланган, оқава сувлар ва сув ҳавзалари, атмосфера ҳавоси ҳамда йўллар, уй-жойлар, жамоат жойлари, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектларни, шунингдек, ер участкаларини турли хилдаги зарарли чиқиндилар, шу жумладан, маиший чиқиндилар билан ифлослантиришга қарши қатъий маъмурий жавобгарлик чораларини амалга оширишда ташаббус кўрсатамиз.

Бу орқали эса аҳолининг тиббий маданиятини оширишда ҳар бир фуқаронинг иштирокини таъминлаш, хонадонлар ва маҳаллаларнинг озодалигига эришиш, фуқаролар, айниқса, ёш авлод вакиллари онгида атроф-муҳитнинг тоза сақлаш кўникмасини шакллантириш, ҳар бир ташкилот ва муассасаларнинг ўз ҳудудларини тоза сақлашда мансабдор шахсларнинг масъуллигини ошириш, кўчалар ва сув ҳавзалари, шу жумладан, ариқлар, каналлар, зовурларни тоза тутишга эришиш, уларга жисмоний ва юридик шахслар томонидан турли хилдаги саноат ва маиший чиқиндиларнинг ташланиш ҳолатларини олдини олиш орқали аҳоли саломатлигини сақлаш ҳамда табиий-атроф муҳитнинг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш, шаҳар ва қишлоқларимиз покизалигини сақлашни мақсад қилганмиз.

“Тиббий маданият тозаликдан бошланади” лойиҳаси доирасида аҳоли ўртасида санитария-гигиена ва тиббий маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш учун тарғибот тадбирлари, оммавий ҳашарлар, қолаверса, “Энг покиза оила”, “Энг покиза маҳалла”, “Энг покиза туман”, “Энг покиза вилоят” номинациялари бўйича танловлар ташкил қилиш кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтадиган бўлсак, атроф-муҳит тозалиги, мамлакат озодалигига барчамиз масъулмиз. Энг муҳими эса, ана шу масъулиятни чин дилдан ҳис этиш, англаш ва тарғиб қилиш лозим бўлади. Ташкил этилган ушбу гуруҳимиз бизни қўллаб-қувватлайди, деган умиддамиз.

Фуқароларимиздан бу борада фаоллик ва ташаббус кутиб қоламиз!

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши

Қишлоқ ва шаҳарларимиз тозалиги йўлида бирлашайлик! was last modified: Октябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »