Ижтимоий тармоқ қармоқлари

23 Октябрь, 11:49 • Жамият, Навоий вилояти, Янгиликлар • 91 марта кўрилди • Комментариев к записи Ижтимоий тармоқ қармоқлари нет

Ҳозирги кунда ахборот-коммуникация воситаларидан, компьютер ва интернет тармоқларидан фойдаланиш жуда кенг йўлга қўйилган. Ўқувчи ва талабалар ўзларига керакли бўлган маълумотларни кутубхоналарга бориб изламасдан, уйдан туриб бемалол ўқиш имкониятига эгалар. Бадиий адабиёт, дарсликлар ва видео дарсликларнинг аксарият қисмини электрон кутубхоналардан бемалол топиш мумкин.

Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Ижтимоий тармоқларда “сайр қилаётган” айрим ёшларимиз миллий менталитетимизга мос келмайдиган маълумотларга дуч келиши, бу эса унинг дунёқараши ва тарбиясига салбий таъсир этиши мумкинлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Руҳшуносларнинг таъкидлашича, агар бола вертуал оламни кундалик турмуш тарзидан кўра қизиқарлироқ, деган хулосага келса, у ҳолда соатлаб компьютер ёнидан турмайди, ўзини шу оламнинг бир бўлаги деб ҳисоблай бошлайди. Натижада психологияси бутунлай ўзгариб, у одамларга қўшилмасдан ўз оламида яшай бошлайди, оиланинг, ота-онанинг ўрнини бошқа нарсалар эгаллайди, тармоқдаги “дўстлар” кўпроқ аҳамият касб этади.

Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда кўплаб мутахассислар ушбу муаммонинг ечими устида бош қотиришаяпти. Улар биринчи навбатда болага интернетга киришда маълум бир чекловлар қўйишни амалга оширадиган дастурларни ишлаб чиқишди. Бундай ҳолатда бола ҳеч бўлмаганида ўзининг ёшига мос сайтларга киради. Албатта, вақт масаласига ҳам эътибор бериш лозим. У бўш вақтини оила ва дўстлари даврасида ўтказгани мақсадга мувофиқдир.

Ёшларимиз учун доимий тарзда ишлаб турган ўзимизнинг миллий сайтларимиз ҳар томонлама қулайдир. Ортиқча «спам”ларсиз, бўрттирма безакларсиз ишланган ўзбек сайтларида менталитетимизнинг ўзига хос жиҳатлари уфуриб туради.

Бахтинисо БЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Навоий шаҳар Кенгаши

Ижрочи котиби

Ижтимоий тармоқ қармоқлари was last modified: Октябрь 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »