Қизлар — бўлғуси она, оила бекаси

11 Октябрь, 14:52 • Бухоро вилояти, Депутат минбари, Янгиликлар • 16 марта кўрилди • Комментариев к записи Қизлар — бўлғуси она, оила бекаси нет

Юртимизда ёш қизларимиз ҳаётини янада фаровонлашуви, уларнинг муносиб шарт-шароитларда яшаши ва таълим олишида тўсиқ бўлаётган масалаларни ҳал этиш, айниқса, ёш қизларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, миллий қадриятларни ардоқловчи шахслар қилиб тарбиялаш, ўзбек аёлларининг тимсоли бўлмиш — Ойбарчин, Тўмарис, Нодирабегим, Зулфияхоним, Саида Зунуноваларга муносиб издош қилиб вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Бу борада улар орасида эрта турмушнинг олдини олиш, “оммавий маданият”нинг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш борасида қатор амалий ишлар, семинарлар, ўқув-курслари ташкил этиб келинмоқда.

Маълумки, жойларда Ўзбекистон Хотин-қизлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида“ги фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қизларни билим олишга қизиқишини ошириш, узлуксиз таълимнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида “Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида 11 октябрь “Халқаро қизлар куни” муносабати билан фестивал ташкил этилди. Ундан кўзланган асосий мақсад — қизларнинг билим олишга бўлган қизиқишини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, жамиятда тенг ҳуқуқ ва имкониятлар учун интилишини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Бундан ташқари, ёш хотин-қизлар иштирокини ошириш, юксак маънавиятли мустақил фикрлайдиган, қатъий фуқаролик позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қизлар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, уюшмаган ёш қизлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришиш, уларни иқтидорли, фаол қизлар билан доимий ҳамкорликда ишлашини таъминлаш олдимизда турган асосий вазифалардандир.

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ишчи гуруҳ билан биргаликда маҳаллаларда бўлганимизда уюшмаган ёш қизлар билан танишиб, уларнинг жамият ҳаётидаги тутган ўрни, фикри ва мақсади билан қизиқиб, баъзи бир ечилмай қолаётган муаммоларнинг олдини олишга ҳаракат қилиб келяпмиз. Жумладан, депутат сифатида ёш қизлар билан олиб борган суҳбатимиз жараёнида улардаги баъзи бир мавжуд камчиликларнинг олдини олишга кўмаклашиш ҳамда ақлан ва жисмонан соғлом аёл ва она бўлиб шаклланишлари учун тушунтириш ишлари олиб борилаётир.

Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашиб, партиямизнинг сайловолди дастури ҳамда лойиҳаларидан келиб чиққан ҳолда биз депутатлар доим эътиборли бўлмоғимиз шарт. Шундагина ўз фаолиятимизга эътибор билан ёндашган бўламиз.

Нодира ХОЛОВА,

халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати  

Қизлар — бўлғуси она, оила бекаси was last modified: Октябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »