Йўлдан адашганларни рўйхатдан чиқариш билан иш битмайди

18 Октябрь, 11:43 • Жамият, Муносабат, Навоий вилояти, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи Йўлдан адашганларни рўйхатдан чиқариш билан иш битмайди нет

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, барча соҳаларда олиб борилаётган ишлар таҳлили билан бир қаторда, диний эътиқод масаласида адашганларни тўғри йўлга солиш борасида ҳали ҳам камчиликлар, фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлигини кўрсатиб ўтди.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, йўлдан адашганларни фақат рўйхатдан чиқариш билан иш битмайди. Уларга амалий ёрдам бериш, муносиб иш топиб бериш, арзон кредитлар ва уй-жойлар билан таъминлаш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш масаласида ўта нозиклик билан, илм билан, маърифат билан, аввало, шахсий намуна кўрсатиб ишлаш керак. Улар ҳам Ўзбекистон фуқароси ва айни вақтда улар ҳам Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқ ва эркинликлари билан бирга, масъулият ва мажбурияти ҳам борлигини ҳеч қачон эсдан чиқармаслиги зарур.

Дарҳақиқат, юртимизда диний бағрикенглик, фуқароларнинг эътиқодига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, бу борада зарур шароит яратиш масаласига ҳамиша устувор аҳамият қаратиб келинмоқда. Бу саъ й-ҳаракатларнинг туб негизида эса инсонларнинг манфаатларини тўлақонли таъминлаш мақсади мужассам.

 Шу мақсадда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан ҳам партиявий лойиҳалар доирасида бир қатор ишлар амалга оширилаётир. алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни йўлдан адашганлар билан хонадонма-хонадон кириб, улар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ёрдам берилмоқда. Мақсадимиз — юртимиз равнақи йўлида барчанинг иштироки ва ҳиссасини  самарали таъминлашдан иборат.

Рустам ҲАЙИТОВ,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Навоий вилоят Кенгаши раиси

Йўлдан адашганларни рўйхатдан чиқариш билан иш битмайди was last modified: Октябрь 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »