Китобхонлик маданияти — маънавий юксалиш мезони

16 Октябрь, 12:38 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 121 марта кўрилди • Комментариев к записи Китобхонлик маданияти — маънавий юксалиш мезони нет

Ёшларнинг ақлий салоҳияти, маънавияти ва дунёқарашини юксалитиришда китобнинг ўрни беқиёс. Юртимизда китобхонлик маданиятини янада ошириш, айниқса ёш авлодни  мутолаага ундаш каби вазифалар ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарорида бу вазифалар кенг қамровда ўзининг аниқ ифодасини топган. Мазкур қарорда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган китобларни, айниқса, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этиш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши алоҳида эътиборга молик.

Ҳақиқатдан ҳам бугун ёшлар, айниқса, болалар орасида китобхонликни тарғиб этиш, фарзандларимизни болалигидан китобга дўст қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун доимий китоб мутолаа қилишга ўргатиш зарур. Бунинг учун эса, фарзандларимизда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтирадиган китобларни нашрдан чикариб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайдиган адабиётларни кўпайтириш керак. Чунки, китоб орқали болалар эртаклар оламига киради, эзгулик ва ёвузликни фарқлаб улғаяди.

Ушбу қарорда бугунги ёш авлоднинг лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосида таълим олаётганлиги ҳисобга олиниб, мазкур алифбодаги илмий-техник, адабий-бадиий ва энциклопедик адабиётларни янада кўпайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқириш лозимлигига эътибор қаратилганлиги барчамизни қувонтирди.

Албатта, мазкур йўналишдаги ҳар қандай мехнат ва амалга оширилган ишлар рағбатлантирилса, китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти ошади. Энг асосийси китобхонлар сафи кенгаяди. Шу боисдан ушбу қарорда  “Энг китобхон мактаб”, “Энг китобхон маҳалла”, “Энг китобхон оила”, “Энг фаол кутубхоначи” каби кўрик-танловларнинг саралаш ва республика босқичларини юқори савияда ўтказиш назарда тутилган.

Ҳар бир инсон билимлар калити бўлмиш — китоб билан дўст бўлмоғи лозим. Атоқли адибимиз Ойбек таърифлаганидек, китоб — тафаккурнинг толмас қанотларидир. Шу маънода айтиш мумкинки, Президентимиз томонидан қабул қилинган қарордан ҳам асосий мақсад келажагимиз бўлган фарзандларимиз ва ёшларимизни болалигидан китобга ошно этиб, китобнинг чиндан ҳам беқиёс, бетакрор мўъжиза эканлигини англатишдан иборатдир.

Нурсулу НУРБЕКОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон худудий Кенгаши

 «Ёш адолатчилар» қаноти фаоли

Китобхонлик маданияти — маънавий юксалиш мезони was last modified: Октябрь 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »