Мактаб формаларининг янги намуналари намойиш этилди (ФОТО)

13 Октябрь, 11:34 • Жамият, Янгиликлар • 163 марта кўрилди • Комментариев к записи Мактаб формаларининг янги намуналари намойиш этилди (ФОТО) нет

11 октябрь куни «Ўзбекенгилсаноат» АЖ биносида эскизлар асосида ишлаб чиқилган мактаб формалари намуналари кўргазмаси ташкил этилди.  Кўргазмада «Шарқ либослари дизайн маркази» ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тизимидаги корхоналар томонидан эскизлар яратилиб, намуналар асосида ишлаб чиқилди.

Тадбирда «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тизимидаги 50та трикотаж маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналардан 12таси ўз тайёр маҳсулотлари билан иштирок этишди. Улар орасида «Шарқ либослари дизайн маркази», «Истиқлол текстиль» (Идеал), «Жаннати Бибихоним», «High Fashion Group», «Косон универсал», «Cotton Road», «Bagira Tex», «Gulmira Tekstil», «EKO planeta», «Ferangiz Fashion», «Urganch Bahmal», «Tumaris Tekstil» каби корхоналарни учратиш мумкин.

Кўргазма давомида болалар турли ёшларга мўлжалланган баҳор, куз ва қиш мавсумига мос мактаб формаларини намойиш қилишди. Kun.uz мухбири мазкур тадбирда иштирок этиб, янги мактаб формалари намуналаридан фоторепортаж тайёрлади.

Мактаб формаларининг янги намуналари намойиш этилди (ФОТО) was last modified: Октябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »