Мактабгача таълим тизими такомиллашмоқда

7 Октябрь, 13:00 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 76 марта кўрилди • Комментариев к записи Мактабгача таълим тизими такомиллашмоқда нет

Ҳар биримиз ёшлигимизни ёдга олганимизда даставвал боғчага борган даврларимиз, ўша ерда бизга тарбиячи бўлган устозлар кўз олдимизга келади. Айнан мана шундай муассасаларида олган бошланғич билимимиз бизни келажакда қайсидир соҳага қизиқиш уйғотиб, ушбу соҳани эгаллашимизга катта туртки бўлади. Зеро, доно халқимизда бежизга “ёшликда олинган билим тошга уйилган нақш” деб айтишмайди.

Мамлакатимизда ёш авлодга муносиб таълим-тарбия бериш орқали уларни баркамол инсонлар қилиб ўстириш, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қушадиган ўғил-қизлар қилиб камол топтиришга жуда катта эътиборқаратилган. Шу боисдан ҳам ўқувчи ёшларга таълим-тарбия беришни янада яхшилаш, уни замон талаблари даражасига кўтариш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди, шу билан бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Яқинда юртбошимиз томонидан чиқарилган «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор хам айнан мактабгача таълим муассасалари фаолиятидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, моддий техника базасини яхшилаш, болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

 Қарорда мактабгача таълим тизимини бошқаришнинг замонаваий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий техник жиҳозланишини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган. Шунингдек, қарорда белгиланишича, мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия ташкил этилиб, ушбу комиссия томонидан мактабгача таълим соҳасидаги қонунчиликни, ундаги бушлиқлар, коррупция ва бошка ҳуқуқбузарликларни юзага келтирувчи нормаларни аниқлаш нуқтаи назардан таҳлил этиш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини самарали руёбга чиқаришга тусқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниклаш хамда комплекс ўрганиш амалга оширилади.

Қарорда яна шу нарса таъкидланганки, халқимизнинг миллий, маданий-тарихий қадриятларини акс этитирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи ўқув методик, дедактик материалларни тайёрлаш ҳамда жорий этиш ишлари ҳам замонавий талабларга мувофиқлаштирилади.

Яна бир янгилик жорий этилдики, Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим муассасаларида тадбиркорлик субъектлари билан тегишли талабларга жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни еткизиб бериш тўғрисида тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилиб, кейинчалик ушбу эксперимент якунлари бўйича республикамизнинг бошқа ҳудудларида хам давлат хусусий механизмларини ва мактабгача таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш тартибини жорий этиш масаласи кўриб чиқилиши назарда тутилгани айниқса эътиборга молик.

 Ўйлаймизки, Президентимизнинг юқоридаги қарорлари айни вақтида қабул қилинди, ва унинг амалга оширилиши мактабгача таълим муассасалари фаолиятини сифат жиўатдан янги босқичга кўтариб, ушбу
муассасаларнинг инфратузилмаси ва моддий техник жиҳозланишини тубдан яхшилаш учун имкон беради.

Саломат ҲАСАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттакўргон шаҳар Кенгаши фаоли,

3-мактабгача таълим муассасаси мудираси

Мактабгача таълим тизими такомиллашмоқда was last modified: Октябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »