Маънавиятимиз кўзгуси

24 Октябрь, 10:55 • Андижон вилояти, Партия ташкилотларида, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи Маънавиятимиз кўзгуси нет

Ҳар йили республикамизда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун  ўзига хос байрам сифатида нишонланади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан  Андижон туманидаги 54-умумтаълим мактабида ўтказилган “Тил — маънавият кўзгуси” мавзусидаги тадбирда ҳам бу ўз ифодасини топди.

Ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокидаги “Она тилим — жону дилим” дея номланган теарлаштирилган саҳна кўринишларида ўзбек тилининг ўзига хослиги, хорижий тилларни ўрганишга қанчалик қизиқмайлик биринчи навбатда ўз она тилимизни ўрганиш зарурлиги ўз ифодасини топди. “Нотиқлик маҳорати” танловида талаффуз қоидалари ва сўз бойлигига эътибор қаратилди.

— Ўзбек тилига ҳурмат фуқаролик бурчимиз ҳам демакдир,— дейди халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати Манзурахон Аҳмедова. — Давлат тили сифатида мукаммал билиш ҳам асосий вазифамиз. Бу борада мактаб ўқитувчиларининг зиммасига катта вазифа юкланади. Бугунги тадбирни  таълим муассасасида ташкил этилгани ҳам бежиз эмас.

Айни вақтда мазкур мактабнинг 45 нафар педагоги 870 ўқувчига таълим-тарбия бериб келмоқда. Партиядошимиз Нилуфархон Саматова 7 йилдирки боланғич синф ўқувчиларига ўзбек тили фанидан дарс бериб келади. Ёшларда она тилига мущаббат уйғотиш унга щурмат билан қарашни шакллантириш барча устозлар каби  Нилуфарга щам катта масъулият юклайди. Чунки ёшлар юртимиз эртаси ва истиқболидир.

Таъкидланганидек, фарзандларимизни болаликдан она тилимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш лозим. Бу уларнинг маънавиятини юксалиши ва одобига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ходими

Маънавиятимиз кўзгуси was last modified: Октябрь 24th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »