МДҲ саммити кенгайтирилган таркибда давом этмоқда

11 Октябрь, 17:50 • Расмий хабарлар, Сиёсат, Янгиликлар • 15 марта кўрилди • Комментариев к записи МДҲ саммити кенгайтирилган таркибда давом этмоқда нет

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитининг тор доирадаги учрашуви якунланди. Давлат раҳбарлари муҳокамаларни кенгайтирилган таркибда давом эттирмоқда. 

ЎзА хабарига кўра, мажлисда Ҳамдўстлик мамлакатларининг Парламентлараро ассамблеяси фаолиятини такомиллаштириш масаласи муҳокама қилиниши белгиланган. МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941-1945 йиллардаги улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

МДҲ саммити кенгайтирилган таркибда давом этмоқда was last modified: Октябрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »