Партия аралашуви билан истеъмолчи ҳуқуқи тикланди

16 Октябрь, 16:36 • Ишчи гуруҳ, Навоий вилояти, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия аралашуви билан истеъмолчи ҳуқуқи тикланди нет

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида партиямиз фаоллари ҳам одамлар орасида бўлиб уларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиб, дарду-ташвишлари, орзу-умидларини рўёбга чиқариш йўлида амалий саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.  

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши хузиридаги “Адолат қабулхона”си томонидан олиб борилаётган ишлар яққол мисол бўла олади.

Хусусан, Конимех туман “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тоштемир Қаюмов вилоят Кенгашининг қабулхонасига мурожаат қилди. Жорий йилнинг 24 сентябр куни Навоий шаҳридаги “Дархон” савдо мажмуаси дўконидан 960 минг сўм нақд пулга, харид чеки берилмасдан бир ой муддат ичида бепул сервис хизмати кўрсатиш шарти билан пайвандлаш аппаратини харид қилган. Мазкур пайвандлаш аппарати бир ҳафта ичида яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Шу боис пайвандлаш аппаратига сервис хизмати кўрсатиш бўйича дўкон эгасига мурожаат қилган, бироқ улар бепул сервис хизматидан бош тортади.

Ушбу мурожат юзасидан Навоий шаҳар Истемолчиларни ҳимоя қилиш жамиятига хат билан чиқиб, вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда  маъсул ходимлар билан биргаликда жойига бориб ўрганиб чиқди. Партия ралашуви билан фуқаро Тоштемир Қаюмовга бепул сервис хизмати кўрсатилди.

 САДОҚАТ ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши  Матбуот хизмати

Партия аралашуви билан истеъмолчи ҳуқуқи тикланди was last modified: Октябрь 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »