Нуронийлар ўртасидаги шахмат мусобақасида партиядошимиз ғолиб чиқди

16 Октябрь, 18:19 • Андижон вилояти, Кўрик-танлов, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи Нуронийлар ўртасидаги шахмат мусобақасида партиядошимиз ғолиб чиқди нет

….Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгашидаги фахрий сафдошимиз Шуҳратбек Ибрагимов нуронийлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилаётганини айтиб қолди. Қизиқиб, спортсеварлар даврасига бордик. Қарангки, беллашув худди катта мусобақалар каби қизғин. Энг муҳими, иштирокчилар ушбу даврада юртимиздаги тинчлик, республикамизда амалга оширилаётган ислохотлар хусусида ҳам суҳбатлашмоқда.

— Шаҳар марказида биз учун мана шундай муҳташам бино қурилганидан хурсандмиз,— дейди Ш.Ибрагимов. — Кун ора бу жойда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Бундай эътиборга жавобан жамоатчилик орасида биз ҳам тинчлигимизни асраб-авайлаш, ватанпарварлик ва эртанги кунимизни янада фаровон бўлишига ҳар бир фуқаро  масъул эканлигини тушунтиряпмиз.

«Нуроний» жамғармаси Андижон шаҳри бўлими ва шахмат федерацияси билан ҳамкорликда 60 ёшдан ўтган отахонлар ўртасида ўтказилган мусобақада 30 нафар нуроний ғолиблик  учун дона сурди. Барча рақибларини доғда қолдирган собиқ чилангар партиядошимиз Қодиржон Янтоқов биринчи, тадбиркор Ҳалим ота Ғаниев иккинчи, фахрий қурувчи Муҳиддин Аббосов учинчи ўринни эгалладилар.

Саксон ёшли фахрий ўқитувчи Сайфиддин ота Маматов «Шахматга садоқати учун», «Шахмат» клуби раиси Абдуфаттоҳ Мўманов  эса «Энг чиройли ўйин учун» номинациялари бўйича  ғолиб деб топилди.

Малоҳатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Нуронийлар ўртасидаги шахмат мусобақасида партиядошимиз ғолиб чиқди was last modified: Октябрь 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »