Олтинсойлик “Адолат” билимдонлари

7 Октябрь, 10:55 • Кўрик-танлов, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 74 марта кўрилди • Комментариев к записи Олтинсойлик “Адолат” билимдонлари нет

Айни кунларда ҳудудларда “Адолат билимдони” республика кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда. Партиянинг Олтинсой туман Кенгашида ўтказилган ушбу кўрик-танлов ёшлар учун яна бир имконият бўлди.

Айтиш керакки, ушбу танлов жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигига эришиш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунчалар бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий фаоллигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Кўрик-танловда тумандаги Саноат касб-ҳунар коллежи, Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, Ахборот технологиялари ва техник хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, туман педагогика касб-ҳунар коллежи, туман Транспорт касб-ҳунар коллежи, Олтинсой Бизнес коллежидан жами 8 нафар иштирокчилар ўзаро беллашишди.Танлов иштирокчилари учта шарт доирасида куч синашди.

Биринчи, “Таништирув” шартида Олтинсой Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Комила Нормуродова ўзи таълим олаётган муассасасини жуда чиройли видеоролик орқали намойиш этиб, тадбир қатнашчиларининг таҳсинига сазовор бўлди.

Иккинчи “савол-жавоб” шартида эса Олтинсой Саноат коллежи ўқувчиси Жасур Абдуллаев барча саволларга тўлиқ ҳамда батафсил жавоб берди. Партиямизнинг устав ва сайловолди дастури асосида тузилган саволларга ҳам аниқ жавоб қайтарди.

Учинчи — “уй вазифаси” шартида эса барча иштирокчилар ўзларининг қобилиятлари, иқтидорларини юқори даражада кўрсата билишди. Хусусан, Олтинсой Маиший хизмат кўрсатиш  коллежи ўқувчиси  Шербек Авазовнинг маҳорати тадбир иштиирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Комила Нормуродова, кўрик-танлов иштирокчиси:

Ушбу тадбир менинг ҳаётимда муҳим аҳамиятга эга бўлди, десам муболаға бўлмайди. Сабаби ҳуқуқий, сиёсий билимларим янада ошди, партиянинг устав ва Низоми, унинг йўналишлари хусусида ҳам тўлиқ маълумотга эга бўлдим. Келажакда “Адолат” партиясининг фаол аъзоси сифатида халқимизга хизмат қилиш ниятидаман.

Ҳайъат аъзолари баҳосига кўра, Олтинсой Маиший хизмат кўрсатиш коллежи талабаси Шербек Авазов биринчи, Саноат касб-ҳунар коллежи  ўқувчиси Жасур Абдуллаев иккинчи ва учинчи ўрин Олтинсой Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Комила Нормуродовага насиб этди.

Барча ғолиблар партиянинг эсдали совғалари ҳамда диплом, фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Шоҳрух ТОШТЕМИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинсой туман Кенгаши раиси

Олтинсойлик “Адолат” билимдонлари was last modified: Октябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »