Қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинди

5 Октябрь, 12:14 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 53 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинди нет

Ўзбекистон Республикасининг “Илмий ва инновациявий фаолият тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах давлат педагогика институти ва Жиззах Политехника институтида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ходимлари, партиянинг шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, институтнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этдилар.

Унда партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ж.Қаршиев ва Жиззах шаҳар Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Б.Инатовлар сўзга чиқиб, “Илмий ва инновациявий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий вазифалари, илм-фан инновациялар соҳасидаги давлат сиёсати-Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг узвий қисми эканлиги, давлатнинг илмий, илмий-техник ва инновациявий фаолияти муносабатини ифода этиши ҳамда илмий-техника ва инновация соҳасидаги давлат фаолиятининг асосий устуворликлари, мақсадлари, йўналишлари ва шаклларини белгилаб бериши, ушбу қонун лойиҳасини моддалари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, сўзга чиққан ёш олимлар ва институтнинг ўқитувчилари илмий ва инновациявий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш тамойиллари, механизмлари, илм-фан ва инновациялар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича органлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколати, ваколатли ва бошқа манфаатдор давлат органлари ваколатлари, илмий ва инновациявий фаолият соҳасида халқаро ҳамкорлик, илмий ва инновациявий фаолият объектлари, илмий ва инновация турлари, илмий ва инновациявий фаолиятни молиялаштириш, илмий ва инновациявий фаолият соҳасида қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида мазкур қонун лойиҳасига асосли таклифлар бериш кераклиги тўғрисида айтиб ўтилди ва  иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан  тегишли жавоблар берилди.

 Пўлат ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинди was last modified: Октябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »