Осмон остидаги музей

23 Октябрь, 17:59 • Бухоро вилояти, Депутат минбари, Янгиликлар • 23 марта кўрилди • Комментариев к записи Осмон остидаги музей нет

Бухоро – қадимий ва навқирон шаҳар дея тилга олинувчи бу шаҳар, кўплаб олим-у фузалолар, шаҳар меҳмонларининг эътирофига сазовор бўлган. Дарҳақиқат, мамлакатимизда мустақиллик йилларида республикамизнинг барча вилоятлари қатори Бухоро шаҳрининг ҳам кўркига кўрк, чиройига чирой қўшилди. Айниқса, туризм ва шаҳарсозликни ривожлантиришга, шунингдек, шаҳримиз меҳмонлари учун қулай ва замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг май ойида “2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг имзоланганлиги ҳам шаҳримиз тараққиёти йўлида хизмат қилиб келмоқда. Айни мана шу қарор ижросини таминлаш мақсадида Бухоро шаҳрида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, йўллар таъмирланиб, тарихий обидаларнинг баъзилари қайта реконструкция қилинмоқда, янги ва замонавий уйлар сони кўпайтирилмоқда, юртимиз мемонлари учун замон талабига жавоб берадиган ва қадим Бухорони ўзида акс эттирган бозорлар барпо этилмоқда. Бу эса Бухоро учун яна бир янгилик, десак, муболаға бўлмайди.

Шу билан бирга яқинда шаҳримизда “Бухоро шаҳри куни” фестивали ўтказилди. Ушбу фестивалда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари ҳам иштирок этди. “Боқий Бухоро” монументи пойига гул қўйиш тадбирида қатнашганлиги партия ходимлари дилига завқ бағишлади.

Ушбу фестивал доирасида илмий-амалий конференция, “Мен Бухорони севаман” марафони ўтказилди, савдо ярмаркалари ташкил этилди. Намойиш этилган расмлар кўргазмаси, фото ва видеороликлар кўрик-танлови, миллий ҳунармандчилик мактабларининг маҳорат дарслари, фольклор жамоаларнинг чиқишлари, концертлар барча бухороликлар, шаҳримиз меҳмонларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Тўғри, шаҳримизда ўзига хос, бир-бирига ўхшамайдиган фестиваллар жуда кўп ўтказилади. Аммо “Бухоро шаҳри куни” фестивали Бухоронинг барча гўзаллиги-ю, тарихи ва маданиятини ўзида мужассам этган ҳолда бошқа фестиваллардан ажралиб турди. Бу юртимиз аҳли хонадонида ўзгача қувонч  олиб келди.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати

 

Осмон остидаги музей was last modified: Октябрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »