Парламентлараро Иттифоқ — дунё парламентарийларининг юксак минбари

18 Октябрь, 16:25 • Депутат минбари, Янгиликлар • 41 марта кўрилди • Комментариев к записи Парламентлараро Иттифоқ — дунё парламентарийларининг юксак минбари нет

Парламентлараро Иттифоқ — дунё мамлакатлари парламентларини сиёсий жиҳатдан бирлаштириб турувчи халқаро уюшма бўлиб, 1889 йилда ташкил топган.  Ўзининг 128 йиллик тарихи мобайнида мазкур парламентлараро уюшма аъзолар сонини турли мамлакатлар парламентлари ҳисобига мутассил равишда ошириб борди. Агар 2010 йилда ПИ аъзоларининг сони 150 тани ташкил қилган бўлса, жорий йилда аъзолар сони  176 тага етди (АҚШ парламенти (Конгресс) ПИга аъзо эмас).

Парламентлараро Иттифоқ дунё парламентларининг энг йирик уюшмаси сифатида Бирлашган Миллатлар ташкилотида кузатувчи мақомига эга.

Мазкур тузилма Котибиятини хар 4 йилда бир марта сайланадиган Бош котиб бошқаради. 2014 йилдан бери Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби  — Мартин Чунгонг (Камерун). Парламентлараро Иттифоқ бош қароргоҳи Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган.

Иттифоқнинг асосий мақсади тинчлик, демократик тараққиёт ва ҳамкорлик йўлида дунё парламентларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва мувофиқлаштиришдан иборат.

Парламентлараро Иттифоқ қабул қиладиган қарорлар декларатив ва тавсиявий характерга эга. Масалан, 1997 йил 15 сентябда ушбу иттифоқ томонидан «Демократия тўғрисида Бутунжаҳон декларация» қабул қилинган бўлиб, шундан бери ҳар йили 15 сентябрь — Халқаро демократия куни сифатида нишонланмоқда.

Тузилманинг олий органи Ассамблея бўлиб, у ҳар йили бир марта ўз сессияларига йиғилади.

Парламентлараро Иттифоқ парламент мулоқоти ва ҳамкорлиги асосида тинчликни, демократияни ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш учун кўмаклашишга интилаётганлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 2017 йил октябрь ойидан эътиборан глобал парламентлар ҳамжамиятида  Парламентлараро Иттифоқнинг тенг ҳуқуқли ва тўлақонли аъзоси сифатида ўз иштирокини тиклаши тўғрисида қарор қабул қилди.

2017 йилнинг 14-18 октябрь кунлари  Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясининг 137-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси (2 нафар Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутати ва 1 нафар Олий Мажлис Сенати аъзоси) иштирок этмоқда.

Қодир Жўраев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Парламентлараро Иттифоқ — дунё парламентарийларининг юксак минбари was last modified: Октябрь 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »