Пастдарғомлик “Адолат” билимдонлари аниқланди

10 Октябрь, 09:05 • Кўрик-танлов, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 98 марта кўрилди • Комментариев к записи Пастдарғомлик “Адолат” билимдонлари аниқланди нет

Бугун ёшлар масаласи нафақат давлат ташкилотлари, балки мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг ҳам диққат марказидаги энг асосий йўналишлардан бирига айланди. Шу жумладан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ёшларни жамият тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ва мамлакат келажагини белгиловчи катта иқтисодий, ижтимоий-сиёсий куч, деб билади. Шу боисдан ҳам барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёш авлоднинг фаол иштироки ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш партия фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Жорий йилда ҳам партия томонидан аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини мустаҳкамлашга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунчалар бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида партиянинг барча вилоят ва туман, шаҳар Кенгашларида “Адолат билимдони” кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда.

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши “Ёш адолатчилар қаноти” ташаббуси билан, тумандаги 9 та ўрта-махсус касб ҳунар коллежи ўқувчилари иштирокида Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда тумандаги касб-ҳунар коллежларнинг билимга чанқоқ иқтидорли ўқувчи ёшларидан бир нафари иштирок этди. Иштирокчилар 3 шарт асосида яъни, таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар, “Адолат” социал-демократик партияси  менинг тасаввуримда” мавзусидаги чиқишлари билан ўзларининг билимларини синаб кўришди. Ҳар бир шарт бўйича иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли тарзда баҳоланиб борилди.

Кўрик-танловда асосий эътибор ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси, партия Сайловолди дастури ва Уставига оид билимларини синовдан ўтказишга қаратилди. Танлов якунига кўра тумандаги Усмонобод майиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Усмонова Ойбарчин биринчи ўринга, Пастдарғом Қурилиш технолгиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Омонова Ирода иккинчи, Пастдарғом политехника касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Омонова Мадина учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Пастдарғом Қурилиш технолгиялари касб-ҳунар коллежи талабаси Омонова Ирода -Бугунги кўрик танлов менга ва тенгдошларимга шу кунгача  олган  сиёсий-ҳуқуқий соҳалардаги билимларимизни синаб кўриш имконини берди. Кўплаб янги дўстлар орттирдик. Шу жиҳатдан бундай кўрик танловларнинг ўтказилиши фаол, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ёшларни, тенгдошларимизни тарбиялаш ҳамда ҳуқуқий билимларини янада бойитишда муҳим аҳамият касб этади.

Танлов сўнгида барча иштирокчиларга партия вилоят Кенгашининг диплом ва фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Албатта, партиямиз томонидан ўтказиб келинаётган бу каби кўрик танловлар ёшлардаги ўзига бўлган ишонч ҳиссини янада мустаҳкамлаб, ватан тақдири учун дахлдорликни ҳис қилишга, масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлиб вояга етишига, ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошишига, янада изланувчан ҳамда ташаббускор бўлишларига хизмат қилиши шубҳасиз.

Тоҳир ЎСАРОВ,

 “Адолат”  СДП

Пастдарғом туман Кенгаши

“Ёш адолатчилар қаноти” раиси

Пастдарғомлик “Адолат” билимдонлари аниқланди was last modified: Октябрь 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »