Президент маърузаси ёшлар ўртасида ўрганилмоқда

4 Октябрь, 17:48 • Давра суҳбати, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 30 марта кўрилди • Комментариев к записи Президент маърузаси ёшлар ўртасида ўрганилмоқда нет

Жамиятни янгилаш ва демократлаштириш, мамлакатни модернизация килиш, ислоҳотларни изчил амалга ошириш жараёнида сиёсий партияларнинг ўрни, қонун ижодкорлиги, маҳаллий Кенгаш депутатларининг функционал вазифалари тўғрисида ёшларга тушунчалар бериб бориш, ҳар томонлома эркин фикрлайдиган фуқаролик жамиянинг етакчи кучларини тарбиялашда катта аҳамиятга эга.

Мана шу эзгу мақсадлардан келиб чиқиб, партиянинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида», «Депутат ва ёшлар» каби қатор лойиҳалари доирасида партия куйи бўғинларида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қонликўл туман Кенгаши фаоллари ҳам партия лойиҳаларини ўзларининг 2017 йил иш-режаларида тўлақонли акс эттириб, ижросини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга ҳаракат қилмоқда.

Қонликўл педагогика колледжида ўтказилган навбатдаги давра суҳбати Депутат ва ёшлар» мавзусида ўтказилди.

Тадбирда талаба-ёшлар Қонликўл тумани 43 сонли «Киндикўзак» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Айсанем Бегимова билан суҳбатлашдилар.

— Албатта, бугунги кунда мустақил мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ўзгариш ва ислоҳотлар ягона максад— ҳамма нарса инсон учун, унинг келажаги учун деган юксак мақсадни кўзлаб  амалга оширилаётганлиги билан аҳамиятлидир, — дейди Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари Рауаж Отарбаев.

— Биз 26 йил давомида босиб ўткан, мустақил тараққиёт йўлимизда қандай юксак марраларни эгаллаган бўлсак, буларнинг туб негизида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишни мақсад қилган Асосий қомусимиз турибди, — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Айсанем Бегимова. — Давлатимиз раҳбарининг БМТ ташкилоти Ассамблеясининг 72 сессиясида сўзлаган нутқи мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, таҳлил этиш ва ундан келиб чиқадиган вазифаларни барчамиз чуқур англашимиз лозим. Президентимизнинг юксак минбардан туриб, дунё мамлакатлари эътиборини ёшлар тарбияси ва келажагига юксак эътибор қаратишга чорлагани, «Ёшлар ҳуқуқлари конвенцияси»ни қабул қилиш ташаббуси билан чиққанлиги, мамлакатимизнинг жаҳон миқёсидаги обрўсининг яна бир бор юксалтирди.

Тадбирда депутат томонидан табиат ва инсон ўртасидаги мунособатлар, экологик маданият ва уни кенг тарғиб қилиш усуллари тўғрисида ҳам маълумотлар берилди. Айниқса, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунлар талаба ёшларда катта қизиқиш ўйғотди.

Албатта, ёшларга мамлакатимизда бўлаётган ривожланишлар ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини, уларнинг фуқароларимиз турмуш тарзидаги аҳамиятини содда ва оддий тилда очиб бериш, ёшларимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаолликларини оширишга хизмат қилади.

Очиқ ва эркин мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Айшолпан УРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

матбуот хизмати котиби

Президент маърузаси ёшлар ўртасида ўрганилмоқда was last modified: Октябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »