Сайловга муносиб тайёргарлик барчамиздан фаолликни талаб этади

2 Октябрь, 17:42 • Пленум, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи Сайловга муносиб тайёргарлик барчамиздан фаолликни талаб этади нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бектемир туман Кенгашининг навбатдан ташқари VШ Пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар, туман партия Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари иштирок этишди.

Пленум кун тартибидан 2017 йил 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлиги сайловига тайёргарлик кўриш масаласи ўрин эгаллади.

Тадбирни кириш сўзи билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раис ўринбосари А.Аманов очиб берди.

— Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Чилонзор туманига ташриф буюрганларида Тошкент шаҳрида туман Кенгашлари ташкил этиш таклифини бердилар, — деди А.Аманов. — Шу мақсаддан келиб чиқиб, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Республикаси Конституцияси, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги,  “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонунларнинг тегишли моддаларига мувофиқ 2017 йил 24 декабрь, якшанба кунини “Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашларига депутатлар  сайлови куни” деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 23 сентябридан Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашларига депутатлар сайлов кoмпанияси бошланганини эълон қилди.

Шундан сўнг, йиғилганлар кун тартибидаги масала юзасидан фикр билдириб, маҳаллий Кенгашларга сайлов демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси, халқнинг хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият
ва давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шакли эканлигини қайд этишди.

Суюн Ашуров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман Кенгаши раиси:

— Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашларига депутатлар  сайлови  партиямиз дастурий мақсад ва вазифалари орқали аҳоли орасига янада чуқурроқ кириб бориш, халқчил ғоялар орқали инсон манфаатларини ифода этиш ҳамда партиядан кўрсатиладиган номзодларнинг сайловолди дастури орқали электорат манфаатларини янада чуқурроқ ифодалаш имконини беради.

Албатта, сайловда етакчи ўринни эгаллаш учун қўлимиздаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, қатъий позиция ва катта тажрибага эга, ўз округида ҳурмат-эътиборга эга муносиб номзодларни кўрсатиш муҳим аҳамият касб этади.

Қайд этиш жоиз, мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда сиёсий партиялар алоҳида ўринга эгадир. Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига депутатлигига Сиёсий партиялар ҳамда ўз-ўзини бошқариш органлари номзод кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар.

Бугунги кунга келиб Кенгашимиз томонидан туманимизда ташкил этилган 30 округнинг ҳар бирига 30 нафар номзод танлаб олинди ва партиянинг Тошкент шаҳар Кенгашига топширилди. Энди олдимизда турган вазифа бу Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатларни тайёрлаш, топшириш, туман Кенгашининг навбатдан ташқари конференциясини ўтказишдан иборат. Чунки депутатликка номзодлар кўрсатиш партия устави бўйича конференция ваколатига киради. Шу муносабат билан  жорий йилнинг 26 октябрида туман партия Кенгашининг навбатдан ташқари конференциясини чақириш тўғрисидаги таклиф билдираман.

Шундан сўнг, иштирокчилар бир овоздан таклифни қўллаб-қувватлаб, овоз беришди. Пленумда ташкилий масала кўриб чиқилиб, кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, Миробод, Юнусобод, Чилонзор, Олмазор, Учтепа, Яккасарой туман партия кенгашларининг ҳам навбатдан ташқари пленумлари бўлиб ўтди.

Феруз ЖЎРАЕВ,

Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот котиби

Сайловга муносиб тайёргарлик барчамиздан фаолликни талаб этади was last modified: Октябрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »