Шерободлик “Адолат” билимдони аниқланди

13 Октябрь, 10:57 • Кўрик-танлов, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 17 марта кўрилди • Комментариев к записи Шерободлик “Адолат” билимдони аниқланди нет

Маълумки, мамлакатимизнинг барча жойларида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида партиянинг Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ёшлар орасида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари юқори савияда ўтказилиб вилоят босқичига ғолиблар сараланди.

Хусусан, Шеробод Транспорт ва Алоқа касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган кўрик-танлов ҳам иштирокчиларнинг фаоллигида юқори савияда кечди.

Тадбирдан кўзланган мақсад — ёшларни ватанпарварлик, истиқлолга  садоқат руҳида тарбиялаш,  ўз иқтидорига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириш, партиянинг дастурий-ғояларини тарғиб қилишга эришишдан иборат.

Танловда  тумандаги бешта касб-ҳунар коллежидан  бир нафардан иқтидорли ўқувчилар танловнинг учта яъни таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар, уй вазифаси шартлари бўйича фаоллик билан беллашишди.

Партиянинг Шеробод туман Кенгаши раиси Акром Болтаев, партиянинг туман Кенгаши депутати Улжамол Ҳақназарова, Транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи директори Алибек Пирматов, коллежнинг “Ёшлар иттифоқи” етакчиси Элёр Шомиров  танлов шартларини адолатли ва хаққоний баҳолаб бордилар.

Улжамол  Хақназарова,  Шеробод туман Кенгаши депутати:

— Ушбу  кўрик-танловда  ёшлар ўз сиёсий ва хуқуқий билимларини , иқтидорини  намойиш этишди. Кўрик-танлов давомида шунга амин бўлдикки,  ёшлар билим савияси юқорилиги  билан биргаликда  уларнинг Ватанга бўлган мухаббат  ҳисси  ҳам уфуриб  турди.

 Барча иштирокчилар танловга пухта тайёргарлик кўришган. Танловда иштирокчилар билимлари, иқтидорларини синовдан ўтказиш билан бир қаторда бир-бирлари билан дўстлик ришталарини ҳам мустаҳкамлашди. Ўйлаймизки, танловнинг вилоят босқичида ҳам муносиб ўринларларни эгаллаш насиб этади.

Танловда ҳар бир шартни бажаришдаги илдамлилиги билан алоҳида эътиборга эга бўлган Шеробод Тарнспорт ва алоқа   касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Зарина Турсунтошева 1-ўринга  лойиқ деб топилди ҳамда  танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. 2-ўринни Шеробод Маиший хизмат кўрсатиш  касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Сетора Жўраева, 3-ўринни эса Шеробод Агросаноат касб-ҳунар коллежи  ўқувчиси Озода Шодиева қўлга киритди.

Танлов иштирокчилари партиянинг  эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.  

Акром  БОЛТАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Шеробод туман  Кенгаши раиси

Шерободлик “Адолат” билимдони аниқланди was last modified: Октябрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »