Шифокорларнинг сиёсий билими юксалмоқда

5 Октябрь, 15:06 • Андижон вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 63 марта кўрилди • Комментариев к записи Шифокорларнинг сиёсий билими юксалмоқда нет

Балиқчи  тумани Ўртақўрғон маҳалла фуқаролар йиғинидаги  18-оилавий поликлиникада  7 нафар Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси бор. Улар бугунги ислоҳотлар, айниқса аҳоли саломатлигини мустахкамлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатишмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон «Адолат» СДП Балиқчи туман кенгаши томонидан мазкур тиббий муассаса шифокорлари иштирокида “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ташкил этилган сиёсий ўқиш бу борада дадил қадам бўлди. Унда партиямиз аъзоси, шифокор Ш.Мақсимова Президентимиз томонидан қабул қилинган янги қонун хужжатлари, республикамизда амалга оширилаётган ислохотларда фуқароларнинг иштироки ва хорижда юз бераётган воқеалар хақида тушунча берди.

— Фуқароларнинг сиёсий билимларини ошириш баробарида  ўз сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга  эътибор қаратяпмиз, — дейди партия туман кенгаши раиси Зафардин Ғаффоров. —Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш  олдимиздаги долзарб вазифалардан. Амалдаги йилда жойлардаги тиббий муассасаларнинг мақоми ўзгартирилиб, оилавий поликлиникаларнинг ташкил этилгани ҳам бежиз эмас. Бу хизмат сифатини янада яхшилаш имконини беради. Буни жамоатчилик орасида тўғри тушунтира билиш лозим.

Шу куни партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари оилавий поликлиника иш фаолияти  билан ҳам танишдилар. Яратилган қулайликлар ва замонавий тиббий жихозлар эътироф этилди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

              Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

 вилоят кенгаши матбуот котиби

Шифокорларнинг сиёсий билими юксалмоқда was last modified: Октябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »