Сиёсий билимлар юксалади

12 Октябрь, 12:55 • Қашқадарё вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 91 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий билимлар юксалади нет

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий, сиёсий билимларини ошириш, мамлакатимизда руй бераётган кундалик воқеа ходисалардан хабардор этиш мақсадида сиёсий ўқувлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Худди шундай ташвиқот-тарғибот тадбирлари вилоятдаги Миришкор, Китоб, Касби  ва бошқа туманларда жуда намунали ва кўргазмалилик асосида уюштирилаётгани билан ҳам кўпчиликка маъқул бўлмоқда.

Куни кеча партиянинг вилоят ва Қарши шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги Арал, Зохакимарон ва Пахтазор маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган сиёсий ўқувда партия вилоят Кенгаши раиси Руйиддин Раупов сўзга чиқди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашуви ва икки давлат ўртасида стратегик шериклик, дўстлик, аҳил қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисида декларация имзоланганлиги таъкидлади.

— Ўзбек ва қирғиз ҳалқлари азалдан ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаб келишган, — деди Р. Раупов. — Қолаверса, халқларимизнинг урф-одатлари, қадриятлари ва маданиятимиз ҳам бир-бирига муштаракдир. Ота-боболаримиз давом эттириб келган ўзаро аҳил қўшничилик алоқаларини бугун икки халқ ўртасида мунтазам давом эттириш ҳам жуда тўғри йўл.

Шунингдек, нотиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги қарори мазмун моҳияти юзасидан ҳам  тўпланганларга атрофлича тушунча бериб ўтди.

Сиёсий ўқувда ҳафтанинг муҳим воқеалари юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдуқаҳҳор Аҳмедов, Қарши шаҳар Кенгаши депутати Акмал Бобоев, партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Гулноза Раджабова, партиянинг вилоят Кенгаши мафкуравий ишлари бўйича бош мутахассиси Камолиддин Мухиддиновларнинг ҳам ҳар бир чиқишлари тингловчиларда  яхши таассурот қолдирди. Сиёсий ўқув савол-жавобларга бой бўлди.

Айниқса, Қарши муҳандислик ва иқтисодиёт институти катта ўқитувчиси Хайрулла Давлановнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги aармони, Қарши Олимпия заҳиралари спорт коллежи ўқитувчиси Отамурод Абдураҳмоновнинг Президентимизнинг “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича vаъруза қилди.

— Адолат СДП фаолларининг фуқаролар билан ўтказаётган юзма-юз мулоқотларидан мамнунмиз, — деди сиёсий ўқув якунида сўз олган шаҳардаги Пахтазор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Давлат Ёқубов. — Фуқароларимиз ушбу сиёсий тадбирдан ўзлари учун анчагина билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. “Адолат”чиларга чин кўнгилдан ташаккур билдирамиз.

Умар ҲАЙДАРОВ,

партия вилоят Кенгаши етакчи мутахассиси

Сиёсий билимлар юксалади was last modified: Октябрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »