Спорт ва билим инсонни улуғлайди

5 Октябрь, 09:12 • Андижон вилояти, Ёш адолатчилар, Янгиликлар • 34 марта кўрилди • Комментариев к записи Спорт ва билим инсонни улуғлайди нет

Энг улуғ ва энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик байрами арафасида Президентимиз Фармонига асосан, давлат мукофотлари билан тақдирланганлар  орасида Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси, Андижон давлат университети  ўқитувчиси Дилрабо Рустамова ҳам бор. Бу андижонлик адолатчи аёлларга берилган юксак баҳодир.

Ўн уч ёшидан бошлаб спортнинг шотакан каратэ-до тури билан шуғулланган Дилрабо кўплаб ютуқларга эришди. Андижон давлат университети қошидаги Асака академик лицейида ўқиётган пайтларида Марказий Осиё чемпионати ғолиби ҳамда уч карра республика чемпиони бўлди. Бироқ илмга бўлган меҳр уни инглиз тилини пухта ўрганишга чорлади. Университетнинг хорижий тиллар факультетида талабалик йиллари устозларидан инглиз тили сирларини эгаллади. Магистратура босқичидаги таҳсил давомида Дилрабо ўз истеъдоди, изланувчанлиги билан профессор Шоҳида Шаҳобиддинова назарига тушди.

Президентимиз кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлик мен каби минглаб ёшларнинг ютуқларига замин яратмоқда, дейди Дилрабо. Ҳозир устозим раҳбарлигида докторлик диссертациямни якунлаш босқичида турибман.

У ёш бўлса-да, ўзи устоз, талабаларга таълим беради, дейди профессор Ш.Шаҳобиддинова. Анча тажрибали ва билимли. Дилрабо ўз билими билан юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишига ишонаман.

2014 йилда давлатимиз томонидан берилган имконият «Камолот» уйи соҳибасига айланган Дилрабо Рустамова оиласи даврасида янада бахтлидир. Тенгдошлари ва  касбдошларига намуна кўрсатаётган, келажак авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол шахс бўлиб етишиши йўлида меҳнат қилаётган Дилрабо сингари устозлар юртимизнинг ифтихоридир. Уни «Шуҳрат» медали билан қутлаймиз.

Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши фаоли

Спорт ва билим инсонни улуғлайди was last modified: Октябрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »