Тараққиётимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси

25 Октябрь, 17:44 • Навоий вилояти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 46 марта кўрилди • Комментариев к записи Тараққиётимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси нет

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Навоий вилояти Кенгаши томонидан партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг  25 йиллиги олдидан корхона, ташкилот, муассасалар ва маҳаллаларда қатор оммавий- сиёсий тадбирлар ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан Навоий шаҳридаги 8- умумтаълим ўрта мактабининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишга шаҳардаги “Матонат” махалласи аҳолиси вакиллари ва мактаб ўқитувчилар жамоаси таклиф этилди.

Партиянинг Навоий шаҳар Кенгаши билан биргаликда уюштирилган тадбирни Ўзбекистон “Адолат”СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов кириш сўзи билан очди ва Асосий қонунимизнинг мамлакатимизнинг ижтимоий- иқтисодий тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигини  таъминлашдаги аҳамияти мавзуида маъруза қилди.

— Ўзбекистон Республикаси ўзининг 26 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришган барча ютуқлари, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизмларнинг жорий этиллаётганлиги, фуқароларимизининг манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар ривожида Конститутция ва унинг асосида қабул қилинаётган қонунлар мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда, — деди нотиқ. — 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси халқимиз ва давлатимиз ҳаётида янги даврни бошлаб берди. Бундан кўзланган мақсад аниқ. Халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш, ватанимиз қудратини янада юксалтиришдир.

Шундан сўнг сўзга чиққан партия Навоий шаҳар Кенгаш раиси Соҳиб Аҳмедов ва “Матонат” маҳалласидаги бошланғич ташкилоти етакчиси Дилрабо Бозорова ҳамда таълим маскани раҳбари Фозил Бўриевлар Харакатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга оширишда фаоллик кўрсатиш ҳар бир юртдошимизнинг масъулиятли бурчи,  виждон ишига айланиши лозимлигини қайд этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида қабул     қилинган барча қонунларимиз устуворлигини таъминлаш олдимизда турган улуғвор вазифаларни муваффақиятли уддалашнинг бош омили эканлиги алоҳида такидланди. Жумладан,  2016 йил 14 сентябрда имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши борасида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар мухокама қилинди.

Бундай йиғилишлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилмоқда.

Олим ХЎЖАЕВ,

“Адолат” мухбири

Тараққиётимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси was last modified: Октябрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »